Jump to content

Лагос (Нигерия)

From Vikipediya

Лагос (инглизча: Лагос) — Нигериядаги шаҳар. Лагос штатининг маъмурий маркази. Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғидаги Бенин қўлтиғи соҳили ва унга ёндош оролларда жойлашган. Аҳолиси 1,5 млн. киши (1990-йиллар охирлари). Лагос мамлакатнинг йирик сиёсий, иқтисодий ва маъмурий маркази. Мамлакатнинг энг муҳим порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. 15-аср охирида ҳозирги Лагос ўрнига португаллар келиб ўрнашган. 1861-йилда инглиз мустамлакачилари эгаллаган. 1914—60 йилларда инглиз мустамлакаси бўлган Нигериянинг маъмурий маркази. 1960—92 йилларда Нигерия пойтахти. Мамлакат саноатининг 1/2 кисми Лагосда тўпланган. Озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик ва бошқа саноат корхоналари, радиоаппаратуралар заводи, кемасозлик ва кема верфи, университет (1862), миллий музей, кутубхона бор.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил