Чуҳуив
Чуҳуив (украинча: Чугуїв) ёки Чугуэв (русча: Чугуев) – Украинанинг Харков вилоятидаги шаҳар. Шаҳар Чуҳуив туманининг маъмурий маркази ҳисобланади. Унда Украинанинг аҳоли пунктларидан бири бўлган Чуҳуив аҳоли пунктининг маъмурияти жойлашган[1].
Чуҳуивнинг озиқ-овқат саноатининг асосий қисмини зираворлар ва маёнез ишлаб чиқариш ташкил этади.
Тарихи
[edit | edit source]Шаҳарнинг аниқ ташкил этилган йили тўғрисида маълум бир факт мавжуд эмас. Негаки кўплаб тарихшунос олимларнинг фикри турлича. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, шаҳар 1547-йилдан 1584-йилгача ҳукмронлик қилган Россиянинг биринчи подшоси Иван Грозний буйруғи билан қурилган.
1638-йилда Москва подшоси Михаил Фёдоровичнинг буйруғи билан Украина казаклари Якив Острянйн томонидан шаҳарга яқин жойдан ҳарбий қал’а қурилган. Ўшандан бери Чуҳуив яқинида ҳарбий қисм сақланиб қолган. 1819-йилда ҳарбий кўчманчилар томонидан Чугуэв қўзғолони бўлиб ўтган.
Совет Иттифоқи ҳукумати даврида бу шаҳардаги ҳарбий база муҳим ҳарбий тайёргарлик марказига айланган. Бу ерда Совет Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилар академияси ва Қизил Армия артиллерия мактаби ҳам жойлашган. Ҳозирда ҳам шаҳарча яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучлари базаси жойлашган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Чугуевская городская громада“ (ру). Портал об'єднаних громад України.