Jump to content

Актиний

From Vikipediya

Актиний (лотинча: Аcтиниум, юн. актинос — нур), Аc — Менделеев даврий системасининг ИИИ гуруҳига мансуб кимёвий радиоактив элемент. Тартиб рақами 89, атом массаси 227. Актиний Ер қобиг'ида жуда кам учрайди. Унинг ко'плиги триллион масса бо'йича тахминан 0,0005 қисмни ташкил қилади. Аниқроғи, уранга бой руда бўлган ҳар тоннага 0,15 миллиграмм актиний тўғри келади. 1899-йилда франсуз кимёгари А. Деберн уран рудаси чиқиндиларини нурлантириш натижасида кашф этган. Унинг 34 та изотопи маълум. Аc227 (ярим емирилиш даври 21,7 йил), Аc228 (ярим емирилиш даври 6,13 соат), Аc225 (ярим емирилиш даври 10 кун). Актиний кумуш ранг металл; суюқланиш температураси 1050° C, кимёвий хоссалари жиҳатидан лантанга ўхшайди. У 3 валентли, ҳавода тез оксидланади, хлорид ва нитрат кислоталарда эрийди. Тоза актинийни ядровий жараёнлар ёрдамида олиш қулай.Радийни атом реакторида нейтронлар ёрдамида нурлантириш йўли билан кўп миқдорда Актиний олиш мумкин[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил