Jump to content

Автобус

From Vikipediya
Revision as of 09:16, 3 September 2024 by 1rodakomilovna (talk | contribs)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Бенз-Омнибус, 1896-йил
Мерcедес-Бенз О345 Cонcто У автобус, Тошкент, Ўзбекистон, 2013-йил

Автобус 8 кишидан кўп жойга эга ва йўловчи ташиш учун мўлжалланган автомобилдир. Автобусда одатда йўловчилардан ташқари ҳайдовчи ва чиптачи ҳам бўлади (лекин ба’зи автобусларда чиптани компостердан олиш мумкин; серқатнов йўлда ҳайдовчисиз ҳаракатлана оладиган транспорт воситалари устида ҳам иш кетмоқда).

Автобус (авто (мобил) ва лотинча: (омни) дус– ҳамма учун) – 9 ва ундан ортиқ ўринли йўловчилар ташийдиган автомобил. Вазифасига кўра, шаҳар Автобуслари, шаҳарлараро Автобуслар, шаҳар атро-фи Автобуслари ва махсус Автобусларга бўлинади. Шаҳар Автобуслари аҳоли яшайдиган пунктларда, шаҳарлараро Автобуслар аҳоли яшай-диган пунктлар орасида йўловчиларни ташийди. Махсус Автобуслар сайёхлар, дам олувчилар, самолётга чиқувчилар, ай-рим идоралар ва бошқа учун мўлжалланган. Шаҳарлараро Автобусда юкхона бўлади ва ўриндиқлари ухлаб кетиш учун мос-лаштирилади. Автобуслар икки қаватли қилиб ҳам ишланади. Автобуслар қишда иситилади, езда эса шамоллатиб турилади. Автобуслар 110 км/соат гача тезлик билан юра олади. Автобуснинг ўлчами (узунлиги) 5 м дан ( микроавтобуслар) 24 м гача (қўш Автобуслар). Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш истиқлол йилларидагина йўлга қўйилди.1999-йилдан Самарқанд шаҳридаги "СамКочАвто" қўшма корхонасида шаҳарлараро қатнашга мўлжалланган М 23.9 (23 ўриндикли; двигателининг қуввати 65 кВт, максимал тезлиги 95 км/соат) ва М 29 (29 ўриндиқли; двигателининг қуввати 84,6 кВт, максимал тезлиги 105 км/соат) русумли, шунингдек шаҳар ичида қатнашга мўлжалланган М 24.9 (23 ўриндиқли, двигателининг қуввати 65 кВт, максимал тезлиги 95 км/соат) ру-сумли Автобус ишлаб чиқарилади[1] .

Этимологияси

[edit | edit source]

Автобус атамаси автомобил ҳамда лотинча омнибус – "ҳар ерда" сўзларидан қисқартмадир.

Шунингдек

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил