Шариат (араб. — тўғри йўл; исломда қонунчилик маъносида ишлатилади) — Ислом ҳуқуқ тизими. Шарҳида соф ҳуқуқий масалалардан ташқари ахлоқий меъёрлар ва амалий диний талаблар ҳамда қонун турлари берилган. Мусулмон киши учун дунёга келишидан то ўлимигача юриш-туришини белгиловчи қоидалар тўплами сифатида қаралган. Илк исломда жамиятни ҳуқуқий бошқариш Қуръон асосида олиб борилган. Кейинроқ мусулмонларнинг барча ижтимоий, иқтис��дий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний фаолиятини қамраб олувчи қонунлар мажмуасига эҳтиёж туғилган. Ислом хуқуқшунослари бир неча аср мобайнида Шариат меъёрларини ишлаб чиққанлар. Шарҳига Қуръон,суннат,ижмо ва қиёс асос қилиб олинган. Шариат ҳуқуқий тизим сифатида 11-12-асрларда тугал шаклланган. Бунда ёзма ва оғзаки диний, маданий, ахлоқий, ҳуқуқий, маҳаллий урф-одат ва анъаналарнинг таъсири бўлган.

Исломда Суннийлик ва шиаликдаги Шариат тизимлари ўртасида муайян тафовутлар бор. Суннийликда Ҳанафийлик, Моликийлик, СҲофеъийлик, Ҳанбалийлик, Шиаликда эса Жаъфарийлик мазҳабининг ўзига хос ҳуқуқий тартиблари мавжуд. Шарҳида давлат(халифалик) хуқуқий меъёрлари ва мажбурияти, мерос, жиноят, жазо, оила, никоҳ ҳуқуқи, шунингдек, суд ишларини юритиш, васийлик кўрсатмалари берилган. Шариат хусусий мулкни Аллоҳ томонидан белгиланган, доимий ва ўзгармас деб ҳисоблайди. Шарҳида барча хатти-ҳаракатлар, дастлаб 2 тур: ҳаром ва ҳалолга ажратилган. Кейинчалик Шариат шаклланиб тугалланган даврда 5 тоифага бўлинган. Булар: фарз ёки вожиб — бажарилиши муҳим ва мажбурий ҳисобланган хатти-ҳаракатлар (Аллоҳ ягоналигига ишониш, намоз ўқиш, закот бериш, ро'за тутиш, Ҳаж зиёратини адо этиш кабилар); суннат ёки мустаҳаб — мажбурий эмас, лекин маъқул, қилиш афзал деб ҳисобланган нормалар (мисол учун: г'услдан олдинги таҳорат, ); мубоҳ ёки жоиз — рағбатлантирилмайдиган ва уни бажармаслик гуноҳ ҳисобланмайдиган ихтиёрий хатти-ҳаракатлар (мисол учун: битим, савдо шартномалари тузиш, сафар қилиш, емоқ, ичмоқ ва бошқалар); макруҳ — жазога тортилмайдиган, аммо номаъқул ҳисобланадиган хатти-ҳаракатлар (мисол учун: сўкиниш, катталарнинг ҳурматини ўрнига қўймаслик, сувни ифлослантириш, ҳайвонларга ҳаддан ортиқ юк ортиш); ҳаром — қатий равишда тақиқланган хатти-ҳаракатлар (мисол у-н: чўчқа гўшти истеъмол қилиш, ароқ ичиш, одам ўлдириш ва бошқалар). Шариат жиноят учун қатъий, лекин одилона чораларни белгилаб берган.

СҲариат илмлари ислом дини ва унга боғлиқ бўлган масалаларни қамраб олган. Булар тажвид (қироат), тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари, фиқҳнинг фаръий (жузъий) қисмлари ҳамда калом илмидан иборатдир. Шариат илмлари қаторига араб тили ва араб адабиёти ҳам кириади, чунки уларсиз Шариат илмларини ўрганиш мумкин эмас деб ҳисобланади (яна қ. Мусулмон ҳуқуқи).

Адабиётлар

edit
  • Бурҳониддин Марғиноний, Ҳидоя, 1ж., Т., 2000; Абдулваҳҳоб Халлоф, Усул ул фиқҳ (Ислом қонуншунослиги асослари), 1—2қисм, Т., 1997; 3—4 қисм. Т., 1999; Абдулҳаким Шаръий Жузжоний, Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақихлари, Т., 2002; Саидов А.Ҳ., Бурҳониддин Марғиноний — буюк ҳуқуқшунос, Т., 1997; Ҳусниддинов 3., Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар, Т., 2000.

Шариат (араб тилида:شريعة) деганда Ислом Ҳуқуқшунослиги тушунилади. Ушбу сўз "йўл" маъносини англатади.