Манҳаттан

Манҳаттан (талаффузи: Манҳеттен) – Неw Ёрк шаҳрининг беш ҳудудидан бири. 2020-йил ҳолатига кўра, аҳолиси 1 694 251 нафарни ташкил этади. Майдони – 87 км2. Асосан Манҳаттан оролида жойлашган бўлиб, у Ню-Ёрк штатининг жанубий қисмида, АҚШнинг шимоли-шарқий мегаполисининг марказида, шаҳар метрополитени асосини ташкил этади[2]. Манҳаттан иқтисодий ва маъмурий марказ бўлибгина қолмай, маданий, молиявий, оммавий ахборот воситалари ва кўнгилочар пойтахт сифатида дунёда тан олинган[3][4].

Манҳаттан
Боро
Скйлине оф Манҳаттан
Манҳаттан
Байроқ
Манҳаттан
Герб
40°43′42″Н 73°59′39″W / 40.72833°Н 73.99417°W / 40.72833; -73.99417
Мамлакат АҚШ
Штат Неw Ёрк
Шаҳар Неw Ёрк
Ҳукумат
 • Боро президенти Марк Левине
Асос солинган 1624
Майдон 87 км2 (34 кв ми)
Маркази баландлиги 81 м
Аҳолиси
 (2020[1])
1 694 251
Зичлиги 28 873 киши/км2
Вақт минтақаси УТC−05:00
Почта индекс(лар)и 100хх, 101хх, 102хх
Манҳаттан харитада
Манҳаттан
Манҳаттан

Манҳаттан ҳудуди дастлаб Ленапе ерларининг бир қисми бўлган[5]. Европаликлар томонидан 1624-йилда ҳудудда савдо пункти сифатида ташкил этилган, 1626-йилда эса „Ню-Амстердам“ номини олган. 1664-йилда инглизлар томонидан эгалланганидан кейин бу ер „Ню-Ёрк“ деб номланган[6]. 1785-йилдан 1790-йилгача Қўшма Штатлар пойтахти бўлган бу шаҳар кейинчалик машҳур Озодлик ҳайкали билан ҳам дунёга танилган[7].

Манҳаттан 1898-йилда Ню-Ёрк шаҳри таркибига кирган ва шу вақтдан бошлаб марказий рол ўйнаган. Айнан бу ерда жойлашган Стонеwалл Инн замонавий ЛГБТ ҳаракатининг бошланишига сабаб бўлган ва ҳозирги кунда ҳам Манҳаттан ЛГБТ маданиятининг марказларидан бири сифатида тан олинади[8]. Шунингдек, бу ерда Жаҳон савдо маркази жойлашган эди, у 2001-йилнинг 11-сентабридаги террорчилик ҳужумларида вайрон бўлган.

Иқтисодиёти

edit

Манҳаттан Ню-Ёрк шаҳрининг иқтисодий маркази бўлиб, унинг 2,45 миллионлик ишчи кучи бутун Ню-Ёрк метрополитени ҳудудидан жалб қилинади ва бу бутун шаҳар иш ўринларининг деярли ярмидан кўпроғини ташкил қилади. Манҳаттандаги ишчи кучи кўпроқ енгил хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилган. 2010-йилда Манҳаттаннинг кундузги аҳолиси 3,94 миллионга етган шу жумладан 1,48 миллион йўловчи, ташриф буюрувчи, сайёҳ ва талабалар ҳам келди. Бу ерда 1,61 миллион ишчи кунига келиб-кетиб ишлайди, ва бу оқим мамлакатдаги ҳар қандай округ ёки шаҳар ичидаги энг йирик оқим ҳисобланади[9].

Демографияси

edit
Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
16561 000—    
16984 937+393.7%
17125 841+18.3%
17237 248+24.1%
17318 622+19.0%
174611 717+35.9%
175613 040+11.3%
177121 863+67.7%
178623 614+8.0%
179033 131+40.3%
180060 489+82.6%
ЙилАҳоли±%
181096 373+59.3%
1820123 706+28.4%
1830202 589+63.8%
1840312 710+54.4%
1850515 547+64.9%
1860813 669+57.8%
1870942 292+15.8%
18801 164 674+23.6%
18901 441 216+23.7%
19001 850 093+28.4%
19102 331 542+26.0%
ЙилАҳоли±%
19202 284 103−2.0%
19301 867 312−18.2%
19401 889 924+1.2%
19501 960 101+3.7%
19601 698 281−13.4%
19701 539 233−9.4%
19801 428 285−7.2%
19901 487 536+4.1%
20001 537 195+3.3%
20101 585 873+3.2%
20201 694 251+6.8%
Манбалар:[10][11][12][1]

Манбалар

edit
  1. 1,0 1,1 „А Сторй Мап: 2020 Cенсус Демограпҳиc Дата Мап Виэwер“. УС Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 12-август.
  2. „Wорлд Урбан Ареас“. Демограпҳиа (2018-йил апрел). Қаралди: 2018-йил 27-апрел.
  3. Соррентино, Чристопҳер.. „Wҳен Ҳе Wас Севентеэн“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2007-йил 16-сентябр). Қаралди: 2007-йил 22-декабр.
  4. Даwн Эннис. „АБC wилл броадcаст Неw Ёрк'с приде параде ливе фор тҳе фирст тиме“. ЛГБТҚ Натион (2017-йил 24-май). Қаралди: 2017-йил 4-июн.
  5. Бурроwс, Эдwин Г.; Wаллаcе, Мике. Готҳам: А Ҳисторй оф Неw Ёрк Cитй то 1898. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1998 — 6–7-бет. ИСБН 978-0-585-36462-9. 
  6. „КИНГСТОН Дисcовер 300 Еарс оф Неw Ёрк Ҳисторй ДУТCҲ CОЛОНИЭС“. Натионал Парк Сервиcе, У.С. Департмент оф тҳе Интериор. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.
  7. „Статуэ оф Либертй“. Wорлд Ҳеритаге. УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.
  8. „Тҳе Стонеwалл Инн, Натионал Ҳисториc Ландмарк“. Натионал Парк Сервиcе, У.С. Департмент оф тҳе Интериор. Қаралди: 2013-йил 2-июл.
  9. „Тҳе Дйнамиc Популатион оф Манҳаттан“. 2012-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  10. „Неw Ёрк Cоунтй (Манҳаттан Бороугҳ), Неw Ёрк Стате & Cоунтй ҚуиcкФаcц“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2018-йил 25-март.
  11. Cампбелл Гибсон. „Популатион оф тҳе 100 ларгест cитиэс анд отҳер урбан плаcес ин тҳе Унитед Статес: 1790 то 1990“. Унитед Статес Буреау оф тҳе Cенсус. 2011-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-май.
  12. Унитед Статес Cенсус Буреау „Популатион ин тҳе Cолониал анд Cонтинентал Периодс“, . А Cентурй оф Популатион Гроwтҳ, 1909 — 11-бет.