Jump to content

Золтáн Кодáлй

From Vikipediya
Золтáн Кодáлй
Таваллуди 16-декабр 1882
Вафоти 6-март 1967
Фуқаролиги Можаристон
Кодáлй ҳайкали Сзент Иствáн майдонида, Венгрия.

Золтáн Кодáлй (венг.: Кодáлй Золтáн; 16-декабр 1882 – 6-март 1967), Венгриялик бастакор, мусиқий фолклоршунос, педагог ва мусиқа жамоат арбоби; замонавий венгер композиторлик мактаби асосчиларидан бири ҳисобланади. Венгрия Фанлар академияси академик (1945), президенти (1946—49), Венгрия мусиқа арбоблари уюшмаси президенти (1949-йилдан), УНЕСCО қошидаги Халқ мусиқаси халқаро кенгаши (ИФМC, 1963-йилдан) ҳамда Мусиқий тарбия халқаро жамияти (ИСМЕ, 1964-йилдан) президенти. Будапешт мусиқа академиясида профессор (1908—40). 1905—25-йиллари Венгрия қишлоқларига экспедициялар уюштириб, 3500 га яқин венгер халқ қўшиқ ва рақс куйлари (шу жумладан, қадимий деҳқон фолклори ҳамда шаҳар қўшиқлари)ни ёзиб олган. Халқ мусиқаси тўпламлари, уларга доир тадқиқотлар нашр эттирган. Ижодида миллий куйлар ва усулларни замонавий мусиқа ифода воситалари билан узвий боғлаган. "Ҳари Янош" операси (1926), "Венгер псаломи" кантатаси (1923), симфоник, хор, камер мусиқа асарлари, мактаб ўқувчилари учун қайта ишланган халқ қўшиклари ҳамда ашула дарсликлари муаллифи. Кошут номидаги Венгрия Давлат мукофоти совриндори (1948, 1952, 1957). Камер ва симфоник асарлари, қайта ишланган халқ қўшиқлари Ўзбекистонда ҳам ижро этилади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил