Jump to content

Ёғоч

From Vikipediya
Дарахт танасининг кўндаланг кесилгани
Кокос палмаси устунлари

Ёғоч — 1) ксилема — сув ва унда эриган тузларни дарахт илдизидан барг ва бошқа органларга ўтказувчи ёғочланган деворли ҳужайралардан иборат ўсимлик тўқимаси.

Тузилиши

[edit | edit source]

Ёғоч дарахтнинг пўстлоғи остидаги қаттиқ қисми. Ботаника нуқтаи назаридан табиий селлулоза толалари бирикмалари жойлаштирилган лигнин матрицасидан ташкил топган органик модда. Тирик дарахт танасида ёғоч таянч вазифасини ўтаб, ташқи хавф-хатардан (масалан, йиқитилишдан) сақлайди. Шунингдек у томирдан шох ва баргларга сув етказиб бериш вазифасини ҳам ўтайди. Ёғоч массасининг 95% ини ҳужайра қобиғи ташкил этади; қобиқ, асосан, селлюлоза (43—56%) ва лигнин (19—30%) дан иборат. Ёғоч дарахцимон ўсимликлар танаси, илдизлари ва шохларининг асосий қисми ҳисобланади.

Синфланиши

[edit | edit source]

Ўзакли ва пўстлоқ ости қатламли турларга бўлинади. Ўзакли турлари (қарағай, тилоғоч, дуб ва бошқа) ўзаклари бирбиридан ранги билан фарқданади ва марказий қисм деб аталади, чекка зонасини эса пўстлоқ ости қатлами дейилади. Пўстлоқ ости қатламли турлар (заранг , қайин ва бошқа)нинг марказий қисми четки қисмидан фарқ қилмайди. Ҳар хил дарахт жинсларидан олинадиган қурилиш материали. Ёғочдан олинадиган дарахт жинслари баргли ва игнабаргли жинсларга бўлинади. Баргли жинсларга дуб, шумтол, заранг , нок, қайин, терак, қайрағоч, ёнғоқ, арғувон ва бошқа, игнабаргли жинсларга қарағай, арча, тилоғоч, кедр, пихта ва бошқа дарахтлар киради. Ёғоч дарахтнинг кимёвий ва табиий хусусиятларини ўзида сақлайди. Асосан, дарахт танасидан тайёрланади; дарахтнинг шохшаббаларидан ҳам фойдаланилади. . Ёғоч ишлов берилган ва ишлов берилмаган хилларга бўлинади. Дарахтни ағдариб, шохларини бутаб, танасини маълум узунликда (3 м дан 7,5 м гача) қирқиб, пўстлоғини шилиб таерланадиган думалоқ ғўла, хода ишлов берилмаган Ёғоч ҳисобланади. Ёғочнинг бошқа турлари (тахта, фанер ва бошқа) шу думалок, ёғочни арралаб, тилиб, йўниб, рандалаб, силлиқлаб олинади. Булар ишлов берилган ёғоч ҳисобланади.

Фойдаланилиши

[edit | edit source]

Ёғоч кўп минг йиллар давомида асосан ёқилғи ва қурилиш моли сифатида ҳизмат қилиб келган. Бундан ташқари ёғоч иш қуроллари, чолғу асбоблари, мебел, қоғоз ва бошқа ишлаб чиқарилишида ишлатилади. Ёғоч думалоқ ғўла, хода, тахта, фанер, тўртбурчак брус, ёғоч плиталар, шпал, рейка ва бошқа кўринишда ишлатилади. Ёғоч қурилишда, мебелсозликда, халқ амалий санъатида (бешикчилик, сандиқчилик, чолғу асбоблари ясаш ва бошқа), кимё саноатида, кончиликда, энергетика, кўприксозликда, қопламапардозлаш материали, селлюлоза, қоғоз, этил спирти ва бошқа ишлаб чиқаришда хомашё, шунингдек, ёқилғи сифатида ишлатилади [1]

Ер юзида 1 триллион тонна ёғоч бўлиб, бу кўрсаткич йилига 10 миллиард тоннага кўпаймоқда.

Тарихи

[edit | edit source]

Энг қадимги дарахтлар қолдиқлари 2011-йилда Канаданинг Ню-Брансуик провинциясида топилган бўлиб, уларнинг ёши тахминан 395-400 миллион йилни ташкил қилади[2].

Физик ҳоссалари

[edit | edit source]

Ёғочнинг физик хоссалари ташқи кўриниши (ранги, ялтираши, текстураси), зичлиги, намлиги, гигроскопиклиги (нам ўтказиши), иссиқлик сиғими ва бошқа хоссалари билан ифодаланади.

Кимёвий ҳоссалари

[edit | edit source]

Ёғоч савдоси

[edit | edit source]

Яна қаранг

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. Н.Б. фоссилс шоw оригинс оф wоод www.cбc.cа