Jump to content

Валентина Распопова

From Vikipediya
Распопова Валентина Александровна
Таваллуди 1906-йил
Вафоти номаълум
Фуқаролиги Россия байроғи РоссияСССР байроғи СССР
Таълими Ўрта Осия давлат университети
Касби Шифокор
Мукофотлари

Валентина Распопова(1906-йил, Самарқанд вилояти, Россия империяси – номаълум) – Совет педиатри. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.

Биографияси

[edit | edit source]

Распопова Валентина Александровна 1906-йил Россия империясига қарашли Самарқанд вилоятида туғилган. 1924-йил Ўрта Осиё давлат университети тиббиёт факултетига 1-курс талабаси сифатида қабул қилинган. Распопова Валентина шу олий таълим муассасасини 1930-йили муваффақиятли тамомлади. Шундан сўнг, Тожикистон ССРга қарашли тиббиёт муассасаларида шифокор бўлиб ишлади. Ўша даврда Тожикистон ССРдаги Вахш дарёси бўйида қурилишларни сони ниҳоятда ошди. Ҳукуматнинг асоси нуқтаси қурилиш соҳасига берилганлиги учун, тиббиёт соҳасида ортда қолди. Аҳолида эса безгак, сувчечак ва грипп каби касалликлар авж олиб кетди. Унинг устига шифокорларнинг етишмаслиги ҳам, вазиятни оғирлаштирди. Бундай пайтда аҳолининг катта қисми саноқли малакали шифокорларнинг уйига бориб даволаниш маслаҳатларини олишди. Валентина Распопова аҳоли ишонган ва маслаҳат оладиган шифокорлардан бири эди[1]. шифо Иккинчи жаҳон уруши бўлиб ўтган, 1941-1945-йилларда Тошкент болалар шифохонасида бош шифокор бўлб ишлаган. Валентина Распопова 1946-йилда Тошкент 2-сонли касалхонасидада бўлим мудири, 1947-йилда эса Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги 4-оилавий поликлиникасида педиатр бўлиб ишлаган.

СССР Олий Кенгашининг 1951-йил 14-апрелдаги қарори билан Валентина Распопова касбидаги фидокорлиги ва намунали хизмати учун „Шон-шараф ордени“, 1961-йил 11-феврал куни эса „Ленин ордени“, 1971-йил 20-июлда Совет меҳнат Қаҳрамони орден ва мукофотлари билан тақдирланган.

Валентина Распопова нафақага чиққанидан сўнг, Тошкент вилоятида яшаган.

Мукофотлари

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Герои Старини“. Қаралди: 9-сентабр 2023-йил.