Jump to content

Узункўл (туман)

Координаталари: 53°49′0″Н 65°20′0″Э / 53.81667°Н 65.33333°Э / 53.81667; 65.33333
From Vikipediya
Узункўл тумани
қоз. Ұзынкөл ауданы
туман
Таркибида Қўстанай вилояти
Маъмурий маркази Узункўл
Асос солинган санаси 1939-йил
Расмий тиллар қозоқ, рус
Аҳоли (2010) 25,264
Миллатлар таркиби руслар — 42,07%
қозоқлар — 41,02%
украинлар — 9,66%
олмонлар — 1,77%
белоруслар — 1,72%
татарлар — 0,95 [1][2]
Динлар таркиби мусулмонлар, христианлар
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71444[3]
Автомобил рақами коди П, 10
Харитада
Узункўл тумани харитада
53°49′0″Н 65°20′0″Э / 53.81667°Н 65.33333°Э / 53.81667; 65.33333

Узункўл тумани' — Қўстанай вилоятининг шимолий қисмида жойлашган. 1939-йили ташкил топди. 1966-йилгача Узункўл, 1966 — 96-йилларда Ленин тумани деб номланиб келди. Майдони 7,2 минг км2. Аҳолиси 25 264 киши (2010). Туманнинг маъмурий маркази — Узункўл қишлоғи.

Географияси

[edit | edit source]

Туман Ғарбий Сибир текислигининг жануби-ғарбий ҳудудида жойлашган. Туман ери асосан текислик, фақат марказий ва ғарбий қисми анчагина қир-адирликлардан ташкил топган. Мутлақ баландлиги 185 м. Обаған дар. водийсининг мутлақ баландлиги 89 м. Ҳудудининг асосий қисмини кўлли, сойғоқ ландшафт ташкил қилади.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Туман аҳолиси кўп миллатли ҳисобланади. Аҳолисининг зичлиги 1 км2-га 3,8 кишидан тўғри келади Туман аҳолисининг миллий таркиби (1-январ 2010-йил)[1][2]:

Иқлими

[edit | edit source]

Иқлими кескин континентал, қиши совуқ, қаҳратон, бўронли, ёзи илиқ, қурғоқ. Январ ойининг ўртача ҳарорати −17 — 19 °C, июлники 19 — 21 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 300 – 350 мм. Туманнинг ғарбий тарафидан Обаған дарёси оқиб ўтади. Туманда кўллар кўп, асосан кўпчилиги чучик сувли. Уларнинг умумий ҳудуди 33,8 минг га. Катта кўллари: Сариоба, Речной, Сарибалиқ, Жарқайин, Жасилбағар, Айжан, в.ҳ.

Манбалар

[edit | edit source]