Уругвай
Уругвай Шарқий Республикаси Репúблиcа Ориэнтал дел Уругуай
| |
---|---|
Шиор: Либертад о Муэрте (Испанча: Озодлик ёки Ўлим) | |
Мадҳия: Ҳимно Наcионал де Уругуай Испанча: Уругвай Давлат Мадҳияси | |
Пойтахт | Монтевидео |
Расмий тил(лар) | Испанча |
Ҳукумат | Президентлик Республика |
Хосе Мухика | |
Мустақиллик (Бразилиядан) | |
• Сана |
25-август 1825 |
Майдон | |
• Бутун |
176,220 км2 (90-ўрин) |
• Сув (%) |
1.5 |
Аҳоли | |
• 2011-йилги рўйхат |
3,318,535 (130-ўрин) |
• Зичлик | 18,65/км2 |
ЙИМ (ХҚТ) | 2011-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$ 50,908 мил. (72-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$ 15,656 |
Пул бирлиги | Песо Уругуаё (УЙУ) |
Вақт минтақаси | УТC−3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC−3 |
Қисқартма | УЙ |
Телефон префикси | 598 |
Интернет домени | .уй |
|
Уругвай (испанча: Уругуай), Уругвай Шарқ Республикаси (испанча: Репúблиcа Ориэнтал дел Уругуай) – Жанубий Американинг жануби-шарқий қисмида жойлашган давлат ҳисобланиб, майдони 181,034 км². Аҳолиси эса 3,5 млн, уларнинг деярли 2 млн ни Уругвайнинг пойтахти ва метрополитен (энг катта) ҳудуди бўлган Монтевидео да истиқомат қилади. Маъмурий жиҳатдан 19 та департаментга бўлинади. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Уругвай тарихдаги 1-жаҳон чемпиони бўлган давлат.
Давлат тузуми
[edit | edit source]Уругвай – республика. Амалдаги конституцияси 1967-йил кучга кирган ва 1997-йил тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент, у тўғри умумий овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни вакиллар палатаси ва сенатдан иборат бўлган Конгресс (ёки Бош Ассамблея), ижрочи ҳокимиятни президент амалга оширади. Президент Вазирлар кенгашини тайинлайди.
Табиати
[edit | edit source]Мамлакат жанубий ва жануби-шарқда Атлантика океани билан ўралган. У. қирғоқлари кам парчаланган, паст, лагуна типли. Ер юзаси, асосан, сертепа текислик. Мамлакат чекка шарқининг аксарияти (Атлантика океани соҳили) ботқоқлашган пасттекислик. У.нинг энг баланд нуқтаси – чекка жанубидаги Панде-Асукар тоғи (501 м). Фойдали қазилмалардан темир, марганец, олтин, кумуш, қўрғошин, мис, талк, қимматбаҳо тош, гранит, мармар, қўнғир кўмир бор. Иқлими субтропик, нам иқлим. Ўртача температура июлда 10°—12°, январда 22°— 24°. Йилига 1000–1200 мм ёғин ёғади. Катта дарёлари – Уругвай ва РиоНегро. Прерияларнинг қизилқора тупроқларида ўтли субтропик саванна, дарё бўйларида доим яшил ўрмон; жанубида бутали саванна, шарқда палмазорлар бор. Ҳайвонлардан зирҳлилар, нутрия, каламуш, пума, америка туяқуши, тапир, буғу, ёввойи мушук, тулки, чумолихўр; паррандалардан оққуш, қарқара, турна, колибри, судралиб юрувчилардан шақилдоқ илон, қора илон, аллигатор кўп. КабоПолоно, СантаТереса ва бошқа миллий боғлар ташкил этилган.
Аҳолиси
[edit | edit source]У.нинг аксарият аҳолиси – уругвайликлар (креоллар, испан колонистлари ва 19-асрда кўчиб келган италянларнинг авлодлари). 19-асрнинг 2-ярмида франсузлар, немислар, славянлар ҳам кўчиб кела бошлаган. Расмий тил – испан тили. Диндорларнинг аксарияти христианкатолик. Шаҳар аҳолиси 88,7%. Йирик шаҳарлари – Монтевидео, Салто.
Тарихи
[edit | edit source]У. ҳудудида қадимдан индейс қабилалари яшаган, улар деҳқончилик, овчилик, балиқ овлаш билан шугулланган. 16-асрнинг бошларида бу ерда испан мустамлакачилари пайдо бўлди. 1750-йил Испания бу ҳудудни бутунлай эгаллаб олди ва 1776-йил Шарқий соҳил (мустамлака даврида У. шундай деб номланган) Испанияга қарашли ЛаПлата вицеқироллиги таркибига киритилди. Америка қитъасидаги Испания мустамлакачиларининг мустақиллик учун олиб борган уруши йилларида (1810—26) Шарқий соҳил аҳолиси 1815-йил мустақиллик эълон қилди. 1816-йил Португалия қўшинлари Шарқий соҳилга бостириб кириб, 1817-йил уни батамом эгаллаб олди. 1821-йил Шарқий соҳил Бразилия таркибига қўшиб олинди. 1825-йил У. ватанпарварлари Х. А. Лавалехи раҳбарлигида кураш бошладилар ва Шарқий соҳил Португалия билан Бразилиядан озод қилиниб, мустақил деб эълон қилинди (1825-йил 25 август), аммо тез орада Аргентинага қарам бўлиб қолди. Тўла мустақиллик учун озодлик кураши авж олди. 1828-йил Бразилия билан Аргентина ўртасидаги сулҳ шартномасида У. мустақил давлатини тузиш назарда тутилди. 1830-йил У. Шарқ Республикаси деб эълон қилинди. 19-аср охирида уругвай миллати шаклланиб бўлди.
Биринчи жаҳон урушида У. бетарафлик эълон қилди. 1933-йил ўнг кучлар мамлакатда тўнтариш уюштириб, диктатура режимини ўрнатди. Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) йиллари У. „ўқ“ пакти давлатлари (Германия, Япония, Италия) билан алоқасини узди (1942). 1945-йил Германия билан Японияга уруш эълон қилди. 1951-йил конституцияни ислоҳ қилиш юзасидан ўтказилган плебиссит натижасида давлат идора усули ўзгарди: Миллий ҳукумат кенгаши давлат бошлиғи вазифасини бажара бошлади. 1966-йил конституция ислоҳоти якунида яна президент лавозими тикланди. 1973-йил қуролли кучларнинг ўнг қаноти давлат тўнтариши ўтказиб, парламентни тарқатиб юборди, сиёсий партия ва касаба уюшмаларининг фаолиятини тақиклади. 1976-йил июлдан ҳарбийлар А. Мендесни президент лавозимига тайинладилар. 1981-йил сент, да ҳокимият тепасига келган ҳукумат вазмин сиёсат юритди. У. – 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 26 декабрда тан олган. Миллий байрами – 25 август – Мустақиллик эълон қилинган кун (1825).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
[edit | edit source]"Колорадо" партияси, 19-асрда тузилган; Миллий партия („Бланко“), 19-асрда ташкил этилган; Фуқаролик иттифоқи, 1917-йил асос солинган; У. социалистик партияси, 1910-йил тузилган; Христиандемократик партия, 1962-йил ташкил этилган. Меҳнаткашларнинг касаба уюшмалариаро пленуми, 1966-йил асос солинган.
Хўжалиги
[edit | edit source]Уругвай – индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 26%, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик улуши 8%, хизмат кўрсатиш соҳаси улуши 66%.
Саноатида оз миқдорда графит, гранит, мармар, қурилиш материаллари қазиб олинади. Ишлаб чиқариш саноатининг етакчи тармоқлари – озиқ-овқат (гўшт, вино, консерва), тўқимачилик (асосан, жун газлама) саноати. Металлургия, автомобил йиғув, нефтни қайта ишлаш, кимё, металлсозлик, электротехника, семент, резина, кунпоябзал саноати корхоналари бор. Ёгоч тайёрланади. Йилига ўртача 7,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.
Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи гўштбоп қорамол ва жун олинадиган қўйчилик. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг кўп қисми ўтлоқ ва яйловлардан иборат. Деҳқончиликда буғдой, шоли, маккажўхори, тариқ, оқ жўхори, емхашак экинлари, техника экинларидан ерёнғоқ, шакарқамиш, кунгабоқар, ситрус мевалар, узум етиштирилади. Балиқ овланади.
Транспорти
[edit | edit source]Юкларнинг 3/4 шеми автомобил транспортида ташилади. Автомобил йўлари уз. 51 минг км, темир йўл узунлиги 2,1 минг км. Денгиз савдо флотининг ҳажми 172,5 минг т дедвейт. Асосий денгиз порти – Монтевидео. У. четга чорва мол, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, жун, тери ва кунчилик хом ашёси, сабзавот, тўқимачилик моллари чиқаради, четдан минерал хом ашё (жумладан, нефт), кимёвий моллар, қора металл, машина ва ускуна, транспорт воситалари олади. Бразилия, Аргентина, АҚСҲ, ХХР, Япония, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги – уругвай песоси.
Тиббий хизмати
[edit | edit source]Аҳолига, асосан, хусусий тиббий муассасалар хизмат кўрсатади. Тиббиёт ходимлари Монтевидеодаги унтнинг тиббиёт факултети ва 2 та тиббиёт билим юртида тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
[edit | edit source]Барча типдаги ўқув юртларида таълим бепул. Бошланғич мактаб – 6 йиллик, ўрта мактаб ҳам 6 йил (3+3). Бошланғич ва кичик ўрта мактабларда ўқиш – мажбурий. Давлат мактаблари билан бир каторда хусусий умумий таълим ўқув юртлари ҳам бор. Ўрта мактабнинг 1босқичи негизида 3 йиллик хунартехника ва педагогика билим юртлари ишлайди. У.да диний семинария куц. Олий таълим, асосан, Монтевидеодаги Уругвай университетида (1849-йилда ташкил этилган) олинади. Унинг хузурида консерватория, кутубхоначилик мактаби, ижтимоий ёрдам мактаби, технология ва кимё институти, нафис санъат мактаби бор. Монтевидеодаги Меҳнат университети юқори типдаги махсус ўқув юрти ҳисобланади. Санъат ва ҳунармандчилик коллежи ва бошқа ўқув юртилари бор. Илмий ва техника тадқиқотлари миллий кенгаши мамлакатдаги илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириб боради. География ва тарих институти (1843), Кимё фармацевтика уюшмаси (1888), Метеорология бош бошқармаси (1912), Қишлоқ хўжалиги тадкиқотлари маркази (1914), астрономия расадхонаси (1928), биология институти (1923), кимё саноати институти (1935), Атом энергияси миллий комиссияси (1955), онкология институти (1960), Миллий муҳандислик академияси (1963) бор. Йирик кутубхоналари: Монтевидеодаги Миллий кутубхона (1816), Конгресс миллий кутубхонаси (1929), Марказий педагогика кутубхонаси (1888). Муҳим музейлари: Монтевидеодаги Миллий нафис санъат музейи (1811), Миллий тарих музейи (1900), Табиаттарихи миллий музейи (1837), педагогика музейи (1888), Такуарембодаги индейслар музейи, Зоология музейи.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
[edit | edit source]Асосий газ. ва журналлари: „Диарио офисел“ („Расмий кундалик газета“, 1905-йилдан), „Маняна“ („Тонг“, кундалик газета, 1917-йилдан), „Ора популар“ (кундалик газ, 1989-йилдан), „Аки“ („Шу ерда“, сиёсий ҳафтанома, 1983-йилдан), „Бускеда“ („Изланиш“, ижтимоийсиёсий ҳафтанома, 1972-йилдан), „Демокрасиа“ („Демократия“, ҳафтанома, 1981-йилдан), „Кроникас экономикас“ („Иқтисодий янгиликлар“, ҳафтанома, 1981-йилдан), „Эстудиос“ („Тадқиқотлар“, ойлик журнал, 1956-йилдан). Миллий ахборот агентлиги йўқ. Миллий алоқа бошқармаси – АНТЕЛ давлат маҳкамаси 1974-йил тузилган бўлиб, мамлакатдаги радиоэшиттириш ва теле курсатувларни назорат қилади. Телекурсатувлар 1956-йилдан ишлайди.
Адабиёти
[edit | edit source]Адабиёти испан тилида. Дастлабки қўлёзма ёдгорликлари мустамлака даврида яратилган. Перес Кастелянонинг „Мемориал“ асари (1779-йил ёзилган, 20-аср бошларида нашр қилинган) мактуб тарзидаги тарихий наср намунасидир. Х. Прего де Оливер, К. Вилядеморос шеърияти ва Х. П. Мартинеснинг „Беғубор садоқат“ песаси (1808) бадиий адабиётга асос солди. Мустакдллик учун кураш даврида гаучолар (дашт аҳолиси)нинг халқ оғзаки ижодиёти негизида гаучо адабиёти вужудга келди. Унинг машҳур намояндаси Б. Идалго (1788— 1822) шеърлари испан мустамлакачиларини фош этади ва ижтимоий адолацизликни лаънатлайди. Европа классицизми анъаналарига таянувчи „академик адабиёт“нинг шеърий намуналари „Шарқий Парнас“ антологиясига жамланган. Шу адабиётнинг атоқли вакили Ф. Акуня де Фигероа У. миллий мадҳиясининг муаллифидир. 19-асрнинг 30—40-йилларидан У. адабиётида романтизм оқими ҳукмрон бўлди. Замонавий У. насрининг асосчиси Э. Асеведо Диас (1851 – 1924) „Исмаэл“, „Шуҳрат нидоси“ тарихий романларида гаучоларнинг аянчли ҳаётини тасвирлади. 19-аср охири – 20-аср бошларида шоирлардан Х. АлонсоиТрелеса, Ф. Силва Валдес, Делмира Агустини, Хуана де Ибарбуру, адиб Х. Э. Родо, драматург Ф. Санчес, қиссанавис О. Кирога ижод қилдилар. 30-йиллар охири ва, айниқса, Иккинчи жаҳон урушидан кейин адабиётда ижтимоий иллатларни фош қилувчи асарлар кўплаб яратилди. Э. Аморим, А. Д. Гравина, М. Бенедеттининг шу рухдаги романлари нашр этилди. 70—80-йилларда фалсафий шеърият ривож топиб, инсонпарварлик ва миллийлик ғояларини тараннум этди. Айниқса, Х. Куня, А. Беренгер, М. Бианчи, Х. Медина Видал ва бошқа шоирларнинг асарлари илғор ижтимоий жўшқинлиги билан ажралиб туради.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
[edit | edit source]У.да чарруа индейслари санъатидан одам, ҳайвон ва қушлар қиёфаси тасвирланган тош ва сопол буюмлар бизгача етиб келган. Мустамлака давридаги меъморлик турли истеҳкомлар, черковлар, барокко ва классицизм услубида барпо этилган шаҳар биноларидан иборат (Монтевидеодаги Муниципал нафис санъат музейи, 1804—08, меъмори Т. Торибо). 19-аср ўрталаридан шаҳарлар европача эклектизм рухида, 20-аср бошларидан модерн услубида курила бошлади. 20-аср ўрталарида Монтевидео қайта қурилди, кўпгина осмонўпар бинолар (шаҳар ратушаси, банклар, меҳмонхоналар), курортлар ва савдо мажмуалари қад кўтарди. 20-асрнинг 2ярмида жамоа турар жойлари ва савдожамоат марказлари (бозор, дўкон, клуб, ресторан, почта, поликлиника, мактаб, болалар боғчаси, кутубхона) бўлган шаҳарчалар қуришга киришилди. У.нинг машҳур меъмори Х. Виламахо биноларнинг теваракатрофдаги табиий манзара билан уйғун бўлишига ва уларни қуришда маҳаллий материаллардан фойдаланишга алоҳида эътибор берди. У БМТнинг НюЁркдаги бош биноси қурилишида маслаҳатчи сифатида қатнашди.
У. тасвирий санъатида 19-асрнинг 2ярмида, асосан, ажнабий рассомлар ижод қилдилар. У. миллий рангтасвир мактабининг шаклланишида Х. М. Монтевидео шаҳри.
Бланеснинг ижоди муҳим урин олади. Унинг мўйқаламига мансуб кўпгина тарихий композициялар, уруш манзаралари, портретлар, гаучо сиймолари мамлакат тарихи ва халқ ҳаётининг яхлит қиёфасини гавдалантиради. Миллий ҳайкалтарошлик санъати ривожланди (Ж. Ливи, Д. Мора ва бошқалар). 20-асрнинг 1ярмида Д. Эккет, кейинроқ К. М. Эррера ва К. А. Кастелянос каби рассомлар етишиб чиқди. Шаклнинг нозик жиҳатларини идрок этувчи ҳайкалтарош Б. Мичелена меҳнат ва маданият ахлининг сиймоларини гавдалантирувчи асарлар яратди. 1927-йил „Тесео“ гуруҳига бирлашган кўпгина рассомлар илғор ижтимоий ғояларни модернизм анъаналари билан боғлаб тасвирладилар. Р. Перес Баррадас, Х. Кунео Перинетти, П. Фигари ва бошқа рассомлар бирбиридан гўзал санъат асарларини яратдилар, Х. Торрес Гарсиа эса абстракт санъатнинг фаол тарғиботчиси бўлди. 20-аср ўрталаридан „Гравюра клуби“ (Л. Гонсалес ва бошқалар) санъатда халқ ҳаёти ва ташвишларини кенг акс эттириш йўлидан борди. Х. Т. Гарсиа, И. Дюкас, К. Федерико Саэс, П. Фигари, Р. Баррадес, Х. Конео, В. Баркала, М. Эспинола, 20-асрнинг 2ярмидаги машҳур рассомлардир. 1970—80-йилларда К.Лара, Х. Гамарра каби рассомлар постмодернизм ғояларини маҳаллий анъаналар билан юксалтиришга ҳаракат қилдилар. Замонавий рассомлар орасида А. Эрнандес, К. Паэс Виларо, Г. Ласарини, Л. Массей, Э. Диас Епес, Н. Бердиялар бор. 1957-йил Нафис санъатлар миллий мактабига асос солинди.
Мусиқаси
[edit | edit source]Индейс мусиқасининг асосий шакллари меҳнат, уруш ва маросим қўшиқлари ҳамда рақсларидан иборат бўлган. Чолғу асбоблари: ёғоч барабан, ҳайвон шохи ва суягидан ясалган буғ, қамиш най (пинкило), денгиз чиғаноғи, шақилдоқ (марака), ксилофон (маримба) ва бошқалар Испан фолклори намуналари сайёр қўшиқчилар – паядоралар ижоди орқали 16-асрдан тарқалган. Миллий (креол) қўшиқ жанрлари – тристе, видала, эстило, милонга; рақс турлари – гато, съелито, перикон, куандо, ранчера. 18-асрдан Европа профессионал мусиқа турлари, жумладан, диний мусиқа шаклларидан – хорал, орган ижрочилиги ва босқалар, дунёвий мусиқа жанрларидан мусиқали театр (тонадиля, мелодрама) ва рақс мусиқа (менуэт, гавот, валс ва бошқалар) намуналари кириб келди. 19-асрнинг 20—50-йилларида 6 та филармония жамияти, 1910-йил Монтевидеода консерватория, камер мусиқаси уюшмаси тузилди. 20-аср бошидан миллий композиторлик мактаби ташкил топди. Замонавий мусиқа арбоблари: композиторлар Э. Тосар, Л. Бириоти, Р. Шторм, К. Эстрада, С. Сервети; дирижёр Х. Протаси; пианиночилар У. Балцо, Н. Марино; гитарачи Х. Оянгурен; хонанда В. Кастро. Мусиқа таълими соҳасида шаҳар мусиқа мактаблари тизими мавжуд. Монтевидеодаги Республика университети хузурида Миллий консерватория очилган.
Театри
[edit | edit source]Дастлабки театр томошалари Монтевидеода 18-аср охирларида кўрсатилди. 1793-йил бу ерда очилган Комедия уйида вақтивақти билан Б. Идалго, Э. Фахардо, Ф. Х.де Ача каби драматургларнинг песалари саҳналаштирилди. 1856-йил „Солис“ театри қурилди. Миллий театрнинг равнақтопишида драматурглар Ф. Санчес ва Э. Эррера ижодининг аҳамияти катта бўлди. 20-асрнинг 30—40 йилларида „мустақил театрлар“ ҳаракати бошланди. „Комедия насонал“, „Эл Галпон“, „Театро уно“, „Театро университарио“ кабилар тижорат театрларидан фаркли ўлароқ миллий ва жаҳон драматургиясининг энг яхши намуналарини саҳнага олиб чиқдилар. Таникли театр арбоблари – С. Корриери, Х. Савала Мунис, А. дел Чопо, Х. Ортис, Ф. Волф, А. Лоррета. 1949-йилдан Драма санъати мактаби ишлайди.
Киноси
[edit | edit source]1898-йил дастлабки қисқа метражли „Арраё Секо велодром идаги велопойга“ филми суратга олинди. „Муштлар ва олийҳимматлик“ (1919, режиссёр Х. Борхес) – биринчи тўла метражли филм бўлди. 1936-йилдан, асосан, ҳажвий мазмундаги овозли филмлар чиқарила бошлади. 1950-йил кинематография институти ташкил этилди. 60—70-йилларда „Уругвайдек мамлакатни топиб бўпсиз“ (1960, режиссёр У. Оливе), „Прагада“ (1964), „Карлос“ (1966), „Менга талабалар ёқади“ (1968, ҳаммасининг режиссёр М. Андлер), „Сайловлар“ (1967, режиссёр У. Оливе ва М. Андлер) каби сиёсий йўналишдаги филмлар, турли режиссёр ларнинг новеллаларидан иборат „Оҳ, Уругвай“ (1971) тўла метражли филм яратилди.
Уругвай Шарқий Республикаси Жанубий Америка қитъасининг жанубий-шарқий тарафидада жойлашган. Атлантика океани қирғоғи ёқасида. Шимол тарафидан Бразилия билан, ғарб тарафида Аргентина, шарқ тарафинида Атлантика океани Қирғоқлик чегарасини ҳисоблаганда – 1564 км, сув билан чегараси – 660 км.
Сиёсий тузулиши
[edit | edit source]Уругвай Республика ҳисобланади. Давлат боши – президент, халқ тарафидан 5-йил муддатга сайланади (иккинчи марта сайланишга хаққи йўқ).
Парламент
[edit | edit source]Парламент – икки палатали Бош ассамблеяси. Юқори палата – Сенат (30 ўрин). Пропорционал системаси бўйича депутатлар сайлайди. Қуйи палата – Вакиллар палатаси (99 ўрин). Пропорционал системаси бўйича депутатлар сайлайди, бунинг учун Уругвайнинг ҳар бир департаменти палатага кам деганда 2 аъзосини таклиф қилиши шарт. Бош ассамблеянинг йил муддати – 5 йил.
Иқлими
[edit | edit source]Иқлими субтпопикалик, мухитли. Ўртача ҳарорати январ 22—24 °C, июл 8-9 °C. жанубий шамолларнинг кириши натижасида, тунда қисқа муддат совуқ бўлади ҳарорати бошланиши −5 °C, бундай вақтда қиров ҳам тушуши мумкин.
Иқтисодиёти
[edit | edit source]Уругвай – иқтисоди ривожланган давлатларнинг биридир.(Лотин Америкаси) ЯИМ жон бошига ҳисоблаганда 2009-йили – 12,7 минг доллар. (6-ўринда Лотин Америкаси бўйича, жаҳонда 88-ўринда).
Уругвай иқтисоди экспортга йўналтирилган асосий экспорт маҳсулотлари: қишлоқ хўжалиги ва балиқ маҳсулотлари. Қишлоқ хўжалиги билан 9 % шуғулланади, ишлаб чиқариш билан 15 %, ҳизмат кўрсатиш соҳаларида 76 %.
75 % га яқин корхоналар пойтаҳти яни Монтевидео шаҳарига қарашли.
Сиртқи савдо
[edit | edit source]Экспорт – 7,1 млрд долл. 2008-йилги – гўшт, гуруч, тери маҳсулотлари, жунли, балиқ, халва, мевалар(апелсин). Асосий ҳаридорлари – Бразилия 18,7 %, Хитой 8,5 %, Аргентина 7,3 %, Олмония 6,5 %, Мексика 4,9 %, Нидерландлар 4,5 %, Россия 4,4 %.
Импорт – 8,8 млрд долл. 2008-йилги – нефт маҳсулотлари, корхона маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, автомабиллар, қоғозлар, пласмассалар. Асосий сотувчилар – Аргентина 19,6 %, Бразилия 17,9 %, Хитой 11,0 %, АҚШ 9,7 %, Парагвай 6,5 %, Нигерия 4,5 %.
Уругвай футболи
[edit | edit source]Уругвай миллий футбол терма жамоаси (эркаклар терма жамоаси) Уругвай футбол ассоциацияси томонидан назорат қилинади. Терма жамоани одатда Ла Cелесте (мовий осмон) деб аташади.
Барча замонларнинг энг буюк футбол давлатларидан бири деб ҳисобланган Уругвай Cопа Америcа (Америка кубоги) нинг 15 карра чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, Уругвай 4 маротаба Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритишган. Жамоа Жаҳон чемпионатлари тарихида 2 маротаба шоҳсупанинг биринчиларидан бўлган, шу жумладан 1930 йил илк маротаба ўтказилган Жаҳон чемпионати финалида Уругвайликлар Аргентина терма жамоасини мағлуб этиб футбол тарихида биринчи Жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. шунингдек 1950 йилда Бразилия майдонларида ўтказилга мундиалда Уругвайликлар финалда мезбон жамоани мағлубиятга учратиб 2 кубокларини қўлга киритишган. Уругвай, шунингдек, 1924 ва 1928 йилларда икки марта Олимпия футбол турнирида олтин медалларни қўлга киритган.
Аҳолиси
[edit | edit source]Аҳоли сони – 3,5 млн (2010)
Йиллик ўшиш – 0,4 %
Ўртача умр кўриш муддати – 73 ёш эркакалр, 80 ёш аёллар
Шаҳар аҳолиси – 92 % (2008)
Саводи – 98 % (2003)
Тиллари – испанча (расмий), Бразилия чегарасидагиларнинг – асосий қисми испан ва португал диалектида гапирадилар.
Этник ирқлар таркиби:
- оқ танлилар 88 %
- метислар 8 %
- мулатлар 4 %
Дини
[edit | edit source]- католиклар 47,1 %
- бошқа христианлар 11,1 %
- нўмалум диндагилар 23,2 %
- иудаистлар 0,3 %
- бошқа диндагилар 1,1 %
- атеис ва агностиклар 17,2 %
Ҳаволалар
[edit | edit source]
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |