Jump to content

Теддй Тетзлафф

From Vikipediya
Теддй Тетзлафф
Таваллуди 5-феврал 1883-йил
Вафоти 8-декабр 1929-йил(1929-12-08)
(46 ёшда)
Артесиа, Калифорния
Фуқаролиги АҚШ
Касби Автопойгачи

 

Тҳеодоре Ҳерберт „Теддй“ Тетзлафф (1883-йил 5-феврал — 1929-йил 8-декабр) америкалик пойгачи. У дастлабки тўртта Индианаполис 500’да иштирок этди ва 1912-йилда иккинчи ўринни эгаллади[1]. У машиналарга қўпол муносабатда бўлгани учун „Даҳшатли Теддй“ лақабини олди. Унинг пойга услуби турли хил пойгада ғалаба қозонишига ёрдам беради. У пойгалар давомида двигателини портлатиб юборади ёки унинг ҳалокатига олиб келади[2]. Автопойга стратегиялари „иложи борича тезроқ боринг ва йўлда қола оласизми ёки йўқми, кўринг“ каби мақсадлардан иборат бўлган.

Фаолияти

[edit | edit source]

Теддй Тетзлафф 1883-йил 5-февралда Калифорниянинг Оранге шаҳрида туғилган.

Тезлик рекордлари

[edit | edit source]

1911-йил 19-мартда Лозиэр газетасида таъкидлаганидек Теддй Тетзлафф томонидан бошқарилган модел 49 откучи(37 кw) билан 100 миля (160 км)ни 1:14:29 да босиб ўтган[3].

1914-йилда Эрнест Моросснинг Моросс Амусемент компанияси Тетзлаффни 300 от кучига эга машинани бошқаришга чақирди. Бенз, уни „ Блитзен Бенз 2“ деб номлади. У 142.8 мил масофани (229.8 км/соат)да босиб ўтди. Бу билан қуруқликдаги тезлик рекордини янгилади.

Ҳаракатли Расмлар

[edit | edit source]

Тахминан 1912-йилда Тетзлафф комедия йўналиши бўйича режиссор Маcк Сеннет томонидан ишлаб чиқарилган бир нечта филмларда пайдо бўла бошлади. У ҳатто Сеннеттнинг "Тезлик қироллари" (1913) филмида бошқа пойгачи Барней Олдфилд билан бирга суратга тушган. Кейинчалик у Реиднинг автомобил пойгалари ҳақидаги филмларида актёр Wаллаcе Реиднинг ёрдамчисига айланди. Унинг ўғли Тед Тетзлафф таниқли Голливуд кинематографи эди.

Вафоти

[edit | edit source]

Теддй Тетзлафф 1929-йил 8-декабрда Калифорния штатидаги Артесиа шаҳрида 1911-йилги Лос-Анжелесдан Фениксгача бўлган пойга чоғида олган умуртқа поғонаси жароҳатининг узоқ муддатли таъсири натижасида вафот этди. Унинг машинаси урилиб ағдарилиб кетган эди. Тез тузалиб, у пойга карерасини давом эттирди ва кейинчалик автосервис саноати билан шуғулланди, аммо соғлиғи ёмонлашгани сабабли нафақага чиқишга мажбур бўлди[4].

Индианаполис 500 натижалари

[edit | edit source]