Таут Бруно
Appearance
ТАУТ (Таут) Бруно (1880.4.5, Калининград — 1938.24.12, Анкара) — немис меъмори, назариётчи. Функсионализм намояндаси. "Ринг" меъморлик гуруғи раҳбари. 1900-йил бошларида Штутгартда (Т. Фишерда) ўқиган. Москва (1931—32), Япония (1933), кейинчалик Туркияда ишлаган. Т. биринчилардан бўлиб қурилишда шиша ва бетонни қўллаган, ўқув ва турар жой мажмуаларини янги турини ишлаб чиққан [Кёлндаги "немис Веркбунди" кўргазмасидаги "Шишали павилон", 1914, сақланмаган, Берлиндаги Бриц тумани турар жой мажмуаси (1925—31) ва бошқа]. Меъморликда рангларни кенг қўллашни тарғиб қилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |