Jump to content

Танкер

From Vikipediya

Танкер (ингл. танкер; танк — бак, идиш, систерна) — суюқ юклар (нефт, битум, мазут, кислоталар, суюқ олтин гугурт, ўсимлик ёғи ва бошқалар)ни кема систерналари (танклар)га қуйиб ташиш учун мўлжалланган бир палубали, ўзиюрар махсус кема. Т.лардан 19-аср 70й.ларидан бошлаб фойдаланилади. Т. машина бўлмаси, яшаш ва хизмат хоналари ва юк бўлмасидан иборат. Юк бўлмаси Т.нинг каттакичиклигига қараб бир неча кўндаланг бўлмачалар (танклар)га бўлинади. Т. ёнғинни олдини олиш ва ўчириш жиҳозлари билан таъминланади. Кичкина ва ўртача катталикдаги Т.га дизеленергетика қурилмаси, йирик Т.га буғтурбинали қурилма ўрнатилади. Т.нинг сиғими (дедвейти) — 500 минг т дан ортиқ.