Суҳарто
Суҳарто (Суҳарто) (1921.8.6, Кемусу, Жокякарта яқинида) — Индонезия давлат арбоби, генерал. Индонезия халқининг Голландия мустамлакачиларига қарши қуролли курашида қатнашган (1945—1949); Индонезияга тегишли Ғарбий Ирианни озод этиш учун тузилган қўшинларга бошчилик қилган (1962—63). С. захирадаги стратегик пиёда қўшинлар қўмондони (1963—1965), кейинчалик ҳокимиятни ҳарбий гуруҳлар бошқарган пайтда пиёда қўшинлар вазири (1965-йил 30 сент.). 1966-йил мартдан ҳокимият тепасида. Унинг ҳукмронлиги даври шафқациз қатаг'онлар билан характерланади - асосан социалистлар ва уларнинг тарафдорларига қарши, шунингдек, бу нарсаларда шунчаки гумон қилинган; турли ҳисоб-китобларга ко'ра, унинг қатаг'онлари 500 мингдан 2 миллионгача одамнинг ҳаётига зомин бўлган. 1997-йилда Осиё бозорларидаги молиявий-иқтисодий инқироз Индонезияга катта зарар етказган, мамлакатда сиёсий таназзул юз берган (1998-йил май). С. истеъфога чиқишга мажбур бўлган[1].
Манбалар
[edit | edit source]