Сўз бирикмаси
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Сўз бирикмаси – икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзнинг тобе грамматик алоқа (мослашув, бошқарув ёки битишув) асосида бирикиши натижасида ҳосил бўлган, борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг номини билдирадиган синтактик тузилма – нутқ бирлиги: игнанинг кўзи, китобни ўқимоқ, ойдин кеча ва бошқа. Ҳар қандай сўз бирикмаси бирдан ортиқ мустақил сўзнинг бирикувидан ҳосил бўлади, тузилади ва икки қисмдан – ҳоким ва тобе қисмдан ташкил топади: олий маълумот (олий – тобе қисм, маълумот – ҳоким қисм).
Сўз бирикмаси компонентларининг таркибига кўра содда ва мураккаб турларга бўлинади. Компонентларининг ҳар бири бир сўз шаклига тенг бўлган сўз бирикмаси содда сўз бирикмаси ҳисобланади: сайроқи қуш, йигирма хонадон, тез югурмоқ каби. Компонентлари ёки улардан бири бирдан ортиқ сўздан, сўз бирикмасидан иборат бўлган бирикмалар мураккаб сўз бирикмаси дейилади. Масалан, олий маълумотли мутахассис (олий маълумотли – тобе қисм, мутахассис – ҳоким қисм).
Таркибидаги ҳоким қисмнинг қайси сўз туркумидан бўлишига кўра сўз бирикмасининг 2 тури фарқланади: от сўз бирикмаси ва феъл сўз бирикмаси. От сўз бирикмаси ҳоким компоненти феълдан бошқа туркумга оид сўз (от, сон, равиш) билан ифодаланган сўз бирикмасидир (юк машинаси, барча ўқувчилар, гўзал қишлоқ ва бошқалар). Феъл сўз бирикмаси ҳоким қисми феъл билан ифодаланган сўз бирикмаларидир (боғни айланмоқ, китоб ўқимоқ, тез юрмоқ каби). Таркибидаги тобе сўзнинг синтактик вазифасига кўра 3 тури фарқланади: аниқловчили сўз бирикмаси (янги китоб), тўлдирувчили сўз бирикмаси (укамни ўйнатдим) ва ҳолли сўз бирикмаси (тез гапирмоқ, қишлоқда яшамоқ).
Сўз бирикмаси мазмун ва оҳанг тугаллигига эга бўлмайди, фикр ифодаламайди ва шу хусусияти билан синтактик бирлик бўлмиш гапдан фарқланади. Тенг боғланиш сўз қўшилмасини, тобе боғланиш сўз бирикмасини ҳосил қилади.
Бундан ташқари сўз бирикмалари 1) бошқарувли (тушум, жўналиш, ўрин – пайт ва чиқиш келишиги қўшимчалари орқали боғланиш) , 2) битишувли (оҳанг орқали боғланиш) ва 3) мослашувли (қаратқич келишик қўшимчаси ва эгалик қўшимчалари орқали боғланиш) сўз бирикмаларига бўлинади .
Манбалар
[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Сўз бирикмаси сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди. Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақолада манбалар <ref></ref> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |
Бу мақолада „ҳ“ ва „х“ ҳарфлари нотўғри қўлланилган. Илтимос, бу хатоларни тузатиб, мақоланинг сифатини оширишга ёрдам беринг.
Бунинг учун қуйидаги имло луғатидан фойдаланишингиз мумкин: |