Jump to content

Словенлар

From Vikipediya

Словенлар, словинлар — Словения Республикасидаги халқ. 2,3 млн. киши (1990й.лар урталари), жумладан, Словенияда 1,7 млн. киши. Словен тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар, протестантлар ва православлар ҳам бор. ҳозирги С. аждодлари мил. 6—7-асрларда Дунай дарёсининг ўрта оқими бўйлари, Паннония пасттекислиги, Шарқий Алп (Карантания)да яшаган. 8-асрда карантаниялик С. германларга тобе бўлиб крлганлар. 13-асрдан словен ерларининг катта қисми Австрия (1867-йилдан Австрия-Венгрия) таркибида. 1918-йил Серблар, хорватлар ва словенлар қироллиги (1929-йилдан — Югославия) барпо этилган. 20-асрнинг 1-ярмида миллат бўлиб шаклланган. Югославия таркибидан ажралиб чиққан С, 1991-йил 25 июндан мустақил давлат барпо этганлар.

С. деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, узумчилик, асаларичилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланади.