Jump to content

Родий

From Vikipediya
Родий(Рҳ)
Атом рақами 45
Кўриниши Оқ-кумуш рангли
қаттиқ металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
102.9055 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 134 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
719.5(7.46) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Кр] 4д81
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 125 пм
Ион радиуси (+3э)68 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
2.28
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 5, 4, 3, 2, 1, 0
Термодинамик хоссалари
Зичлик 12.41 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0.244 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 150 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 2239 К
Эриш иссиқлиги 21.8 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 4000 К
Қайнаш иссиқлиги 494 кЖ/мол
Моляр ҳажм 8.3 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик
марказлашган
Панжара даври 3.800 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
45
Родий
Рҳ
102,9055
81

Родий (юн. рҳодон — атиргул; лотинча Рҳодиум), Рҳ — Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Платина гуруҳидаги металлар туркумига киради. Тартиб рақами 45, атом массаси 102,905. 1 та барқарор изотопи (л03Рҳ) бор. Уран емирилганида Родийнинг масса сонлари 95 дан 110 гача бўлган бир неча изотопи ҳосил бўлади. Родийни инглиз кимёгари Волластон 1803-йилда металл ҳолида ажратиб олган. Родий Ер пўстининг масса жиҳатидан 110"7% ини ташкил қилади, у табиатда платина ва платина гуруҳдсаги металлар билан бирга учрайди. Кумушсимонкўкиш рангли, коррозияга чидамли қаттиқ металл. Суюқланиш температураси 1960°, кайнаш температураси 4500° га яқин, зичлиги 12,42 г/см³. Родий кимёвий жиҳатдан жуда барқарор. Фақат лаққа чўғ ҳолида металлмаслар билан реаксияга киришади. Ҳавода 1000° да оксидланиб, Рҳ2О3 га ўтади. Родий ҳеч қайси кислотада ва кислоталар аралашмасида эримайди. Бирикмаларида 2, 3, 4, 5 ва 6 валентли бўлади. Кўпинча 3 валентли. Унинг РҳФ3, РҳCл3 Рҳл3 таркибли галогенидлари, Рҳ(ОҲ)3Ҳ2О таркибли гидрооксиди, Рҳ2С3, Рҳ3С4, Рҳ9Сг, Рҳ(ҲС)3 таркибли сулфидлари, Рҳ(НО3)3 2 Ҳ2О, Рҳ2(СО4)3 15Ҳ2О таркибли тузлари маълум.

Родий платина аффинажида ҳосил бўладиган маҳсулотлардан олинади. Родийнинг платина билан қотишмаси катализатор сифатида, термопаралар, кимёвий жиҳозлар ва бошқа тайёрлашда ишлатилади, Родий прожектор ва рефлекторлар ясашда, электр контактлар тайёрлашда ҳам қўлланади. Родий тузларидан тиббиётда, чинни сирлари учун кора бўёқ олишда фойдаланилади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил