Jump to content

Қосим оға масжиди

Координаталари: 41°01′44″Н 28°56′20″Э / 41.0290°Н 28.9390°Э / 41.0290; 28.9390
From Vikipediya
Масжид
Қосим оға масжиди
туркча: Касıм Аğа Месcиди
Мамлакат  Туркия
Истанбул Фотиҳ тумани
Координаталар 41°01′44″Н 28°56′20″Э / 41.0290°Н 28.9390°Э / 41.0290; 28.9390
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Византия меъморчилиги
Қурилиш материали ғишт, йўнилган тош
Ҳолати амалдаги

Қосим оға масжиди (туркча: Касıм Аğа Месcиди; шунингдек, Қосим Бей Месcиди, бу ерда месcит туркча сўз бўлиб, кичик масжид деган маънони англатади) – Туркиянинг Истанбул шаҳрида Усмонлилар империяси томонидан масжидга айлантирилган Византия биноси. Охирги реставрация давридаги тадқиқотлар ҳам, ўрта аср манбалари ҳам бинонинг қачон ва кимга атаб қурилганлиги тўғрисида қониқарли жавоб топишга имкон бермаган. Кичик масжид Византия монастирининг бир қисми бўлиши мумкин, аосий черков биноси Усмонлилар империяси даврида Одалар масжиди сифатида танилган, бироқ унинг ҳам кимга атаб қурилганлиги номаълум[1]. Бино Константинополдаги Византия архитектурасининг кичик намуналаридан бири ҳисобланади.

Манзили

[edit | edit source]

Масжид Истанбулнинг Фотиҳ тумани, Салматомрук маҳалласи, Эдирнекапидан (қадимий Чарисиус дарвозаси) унча узоқ бўлмаган жойда, Карие масжиди ва Фетҳие масжиди ўртасида[2], Одалар масжиди қолдиқларидан тахминан 100 метр (330 фут) жануби-ғарбда жойлашган[3].

Тарихи

[edit | edit source]
Византия Константинопол харитаси. Қосим оға масжиди қуруқлик деворларининг шарқий қисмида, Чарисиус дарвозасидан тахминан 300 метр (980 фут) жануби-шарқда жойлашган.

Қосим оға масжиди Константинополнинг олтинчи тепалигида Усмонлилар даврида Боĝдан Сарай номи билан аталувчи номаълум Византия биноси билан чегараланган ҳудудда қурилган[2]. Византия давридаги бино ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас[2]. Ушбу мажмуа учун сув таъминоти, шубҳасиз, яқин атрофдаги Ипек сардобасидан олинган[1][2]. 1453-йилда Константинополнинг фатҳи пайтида бино аллақачон вайронага айлантириб юборилган эди[1].

Константинопол забт этилгандан сўнг, бино атрофидаги маҳаллага, асосан, насроний аҳоли жойлашиб олган. Шунга қарамай, 1506-йилда Султон Боязид ИИ ҳукмронлиги даврида Қосим Бей ибн Абдуллоҳ бино вайроналари устига кичик масжид қурдирган. Масжидга яқин атрофда бир қанча дўконлар ва ер участкалари вақф қилинган[1]. Кичкина масжид 1894-йил Истанбулда содир бўлган зилзила[4] ва 1919-йил 2-июлдаги Салматомрук ёнғинидан катта зарар кўрган, натижада фақатгина ташқи деворлар ва минора пойдевори сақланиб қолган[1]. Кейинчалик, ХХ асрнинг ўрталарида ташлаб кетилган масжид ташландиқ бино сифатида фойдаланилган (туркча: Геcеконду), лекин 1970-йилларга келиб тўлиқ қайта тикланган ва ҳозирги кунга қадар фаолиятини давом эттирмоқда[1].

Тавсифи

[edit | edit source]
1919-йилги ёнғиндан кейин вайронага айланган масжиднинг жануб томондан кўриниши. Унинг ўнг томонида жойлашган Одалар масжиди минораси ҳам ёниб кетган. Узоқдаги минора Карие масжидига тегишли.

Бинонинг қурилиш режаси шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий томонга йўналтирилган квадрат шаклга эга. Майдони нисбатан кичикроқ бўлганлиги сабабдан бинони черков деб аташ бироз қийин, шу сабабли, бино монастирга тегишли кичик бино бўлиши мумкин деган тахминлар мавжуд. Иншоотни қайта тиклаш даврида олиб борилган бир қанча текширув ишлари давомида қурилишда фойдаланилган ғиштлар бинонинг турли даврларда қурилган бўлиши мумкинлигини кўрсатади[1], шунингдек, масжид пойдевори ва сақланиб қолган деворлари ғишт ва тошдан ясалганлиги аниқланган[3]. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 1506-йилда черков масжидга айлантирилганда меҳробнинг атриуми ва девори қайта тикланиши керак бўлган. Айни вақтда бинонинг шимоли-шарқий томонида улкан минора мавжуд[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Мüллер-Wиэнер (1977), п. 164.
  2. 2,0 2,1 2,2 2,3 Wестпҳален (1998), п. 1.
  3. 3,0 3,1 Эйиcе (1955) п. 72
  4. Мамбоурй (1953), п. 309

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Мамбоурй, Эрнест. Тҳе Тоурисц' Истанбул. Истанбул: Çитури Бирадерлер Басıмеви, 1953. 
  • Эйиcе, Семави. Истанбул. Петите Гуиде а траверс лес Монуменц Бйзантинс эт Турcс (Френч). Истанбул: Истанбул Матбаасı, 1955. 
  • Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул бис зум Бегинн д. 17 Жҳ (Герман). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 9783803010223. 
  • Wестпҳален, Степҳан. Диэ Одалар Cамии ин Истанбул. Арчитектур унд Малереи эинер миттелбйзантинисчен Кирче (Герман). Тüбинген: Wасмутҳ, 1998. ИСБН 3-8030-1741-6.