Қарғабазар масжиди
Қарғабазар масжиди | |
---|---|
Қарğабазар мəсcиди | |
Жойлашуви | Фузулий тумани, Озарбайжон |
Тури | карвонсарой |
Лойиҳа муаллифи | Ҳожи Ғиёсиддин |
Қурилиш бошланиши | 1982-1983 |
Қурилиш якунланиши | 1984 |
Гаргабозор масжиди (озарбайжонча: Қарğабазар мəсcиди) – Озарбайжоннинг қадимий масжидларидан бири. Бино Озарбайжоннинг Фузулий туманидаги Қарғабазар қишлоғида жойлашган бўлиб, Ғиёс ад-Дин масжиди номи билан ҳам танилган. Сафавийлар сулоласи даврига оид бу масжид 1682-йилда қурилган[1].
Тарихи
[edit | edit source]Масжиднинг кириш эшигида „Бу масжидни Аллоҳ таолонинг ҳалол бандаси Ҳожи Ғиёсиддин ҳижрий 1095-йилда қурдирган“ (1683—1684-йиллар Григорий тақвими) деган ёзув мавжуд. Ҳожи Ғиёс ад-Дин масжидининг балкони йўқ, бинода фақатгина 1 та зал мавжуд бўлиб, маҳаллий қурилиш материалларидан (асосан, тош) қурилган. Масжид томи арк шаклида. Бинонинг кириш эшигидан бошқа ҳеч бир қисмида ҳеч қандай ёғочдан фойдаланилмаган. Масжид қишлоқ марказида жойлашган қояли тепаликда қурилган. Ўша йили қурилган карвонсарой эса қишлоқнинг жанубий қисмида жойлашган[2].
Карвонсарой ва масжиднинг меъморий таҳлилига кўра, уларнинг иккаласи ҳам бир меъмор томонидан қурилган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Гарғабазар(озар.) // Азербайджанская советская энциклопедия. — Андоза:Б., 1979. — C. ИИИ. — С. 70.
- ↑ Микаэль Алескерович Усейнов. История архитектуры Азербайджана. Баку: Государственное издательство литературы по строительству, архитектуре и строительным материалам, 1963 — 393-бет.