Поэма (мусиқа)
Поэма (мусиқада) — 1) лирик-драматик ёки лирик-ҳикоявий ҳарак-терга эга ҳамда эмоционал жўшқинлик билан сугорилган эркин шаклдаги мусиқа асари. Одатда, фортепиано ёки скрипка, виолончел каби торли-камонли чолғулар учун яратилади; 2) симфоник поэма — муайян мавзу (ёки сюжет)га асосланган бир қисмли симфоник асар. Симфоник увертюра асосида Ф. Лист ижодида шакл топган. Р. Штраус, П. Чайковский, А. Скрябин, Я. Сибелиус ва бошқа симфоник П.нинг мумтоз намуналарини яратган. Ўзбекистон композиторларидан Д. Зокиров, М. Ашрафий, Икр. Акбаров, С.Юдаков, С. Бобоев, А. Козловский, М. Тожиев ва бошқа турли мавзуларда, муайян дастурли ва эркин шаклларда П.лар ижод қилганлар. 20-аср узбек муси-касида П. ёки П. сифат асарлар кўплиги — миллий бадиий мерос, мушоҳадали мусиқийижодий тафаккур, қолаверса ўзигагина хос менталитет билан боғлиқ.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |