Jump to content

Осмотик босим

From Vikipediya

Осмотик босим, диффузия босими — суюқликда эриган модданинг диффузия ҳаракати туфайли пайдо бўладиган босими. Осмотик босим эритувчи билан эритма орасига қўйилган ярим ўтказувчи (ўзидан эритувчини ўтказиб, эриган моддани ўтказмайдиган) парда ва осмометр ёрдамида аникланади. Осмотик босим эритмада эриган модданинг консентрациясини ўта камайтириш учун эритувчининг эритмага сўрилишини юзага келтириб чиқаради.

Осмотик босим бир хил бўлган эритмалар изотоник ёки изоосмотик эритмалар, агар бир эритманинг Осмотик босими бошкасиникига нисбатан юқори бўлса, гипертоник, паст бўлса гипотоник эритма дейилади.

Осмотик босимни ўлчаш усуллари ва техникаси ҳақидаги таълимот осмометрия деб аталади. Осмометрия, асосан, полимерларнинг молекуляр массасини аниқлайди. Ҳайвон, ўсимлик ҳужайралари, микроорганизмлар ва биологик суюқликларнинг Осмотик босими уларнинг суюқ му-ҳитида эриган моддаларнинг консент-рациясига боғлиқ. Осмотик босим турғунлиги сув-туз алмашинуви билан таъминланади. Ўсимликлардаги Осмотик босим уларнинг ўсиш шароитига боғлиқ.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил