Мюнхен фожиаси
Мюнхен фожиаси – 1958-йил 6-февралда „Манчестер Юнайтед“ жамоаси, журналистлар ва мухлисларни ўз бортига олган самолёт Мюнхен аэропортидан кўтарилиш вақтидаги ҳалокати. Самолёт Мюнхен аэродромидан учиб чиқишга учинчи муваффақияциз уринишдан сўнг, довул туфайли қулаб тушади. Бортда бўлган 43 йўловчидан 23 нафари ҳалок бўлган.
Аввалги воқеалар
[edit | edit source]1955-йилда УЭФА Европа лигаларининг чемпионлари орасида бўлувчи Чемпионлар кубоги ташкил қилди. Аввалги ўйинларда Англиялик клублар иштироки этмади, Англия Лигаси раҳбари Алан Ҳардакер мамлакатда бўладиган турнирларга қизиқиш камайишидан ҳавотир олиб „Челси“ клубига рухсат бермайди. Кейинги мавсумда „Манчестер Юнайтед“ ғолиб бўлади ва бош мураббий Матт Бусбй ва клуб раҳбари Ҳаролд Ҳардман ҳаракатлари туфайли чемпионатга йўл олишади. „Манчестер Юнайтед“ Чемпионлар Лигасида иштирок этган 1-инглиз клуби бўлади.
Илк иштирокининг ўзида ярим финалга етиб боради ва „Реал Мадрид“га имкониятни бой беради. Келаси йил ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоа Чемпионлар Лигасида муносиб ўрин эгаллай бошлайди.
У пайтларда самолётда учиб таҳликали ҳисобланса-да, миллий чемпионат ўйинларига етиб бориш учун жамоа Англияга самолётда йўл олади[1].
6-феврал
[edit | edit source]Югославиядан йўлга чиққан жамоа Германиянинг Мюнхен аэропортига ёқилғи тўлдириш учун тўхтайди. Мюнхенга қўнишганда ҳамма хотиржам, яхши кайфиятда эди.
Кундузги соат 14:00га яқин Г-АЛЗУ АС 57 капитани Кеннетҳ Раймонд учишга тайёр бўлади ва ёрдамчи Жамес Тҳаин ўрин алмашганди.
„Кеннетҳ билан учишга тайёрландик ва мен буйруқ бердим. Двигателлар ишлай бошлади, лекин иккимизга ҳам нимадир хатодек туюла бошлади. Самолёт тезлаша бошлаши билан Кеннетҳ тормозни босди“ – деб эслайди Жамес Тҳаин. Кейинги уриниш ҳам муваффақияциз бўлгач, самолётга қайта ёқилғи қуйилиши учун йўловчилар бир муддат ташқарига чиқишди.
Жамоа ҳимоячиси Билл Фоулкес қуйидагиларни айтиб ўтади: „Биз Мюнхенгача карта ўйнаб келган эдик, бортдан чиққанимизда ҳаво анча совуқ эди. Учмаганимиз учун кўпчилик асабийлаша бошлади, кейинроқ кайфиятимиз тушиб кетди ва жимгина учинчи уринишни кута бошладим. Мен ўртароқда эдим, ёнимда Матт Бусбй бирга ўтирар эди…“ Жамес Тҳаин: "Учинчи уринишда ҳам двигател ёмон ишлаётганини Кеннетҳга айтдим. Тезлик аввал яхши бўлди, лекин спидометр 117 бўлганда хавфли туюлди ва рация орқали хабар бера бошладим, шу пайт спидометр 112, кейин 105 га тушиб кетди. Кеннетҳ „Эй Худо, эплай олмаяпмиз“ деб бақириб юборди[2] ".
7-феврал
[edit | edit source]Бу воқеалар ҳақида Билл Фоулкс қуйидагиларни айтиб ўтади: "Самолётнинг орқа қисми умуман йўқ эди, югуриб ташқарига чиққанимда, хеч нимани тушунмаётган эдим. Бироздан кейин ортга қараб, самолёт портламаслигини билгач, самолёт олдига югуриб келдим. Бир ўриндиқда Боббй Чарлтон қимирламай ётарди, Гаррй Грегг билан қолганларга ёрдам бера бошладик. Икки киши оғир аҳволдаги Матт Бусбйни ташқарига олиб чиқди. Боббй Чарлтон ҳам ҳушига келиб, бизга ёрдам берди. Ҳаммани зудлик билан „Речц де Исар“ шифохонасига олиб боришди. Ҳалокатнинг бутун дахшатини эртаси куни ҳис этдик. Палатага кирганимизда Матт Бусбй кислород маскасида ётарди, Боббй Чарлтоннинг боши боғланган, Жеки Бланчфлауэрнинг қўллари бинт билан ўралган эди. Рейд Вууд контузия ҳолатида эди, Мен Морганс билан Жонни Беррилар ҳам ўринларидан қимирламас эди"[3].
Ҳалок бўлганлар
[edit | edit source]Саккизта футболчи ҳалок бўлганлар: Геофф Бент (25 ёш), Рогер Бйрне (28), Эддиэ Cолман (21), Дунcан Эдwардс (21), Марк Жонес (24), Давид Пегг (22), Томмй Тайлор (26) ва Лиам Wҳелан (22) Кўпчилик ўз авлодининг энг зўр футболчиси деб ҳисобланган Эдwардс бахциз ҳодисадан 15 кун ўтиб вафот этди[4].
Манбалар
[edit | edit source]Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Мюнхен фожиасига 61 йил 6-феврал 2019-йил
- ↑ Мюнхен фожиаси 11-март 2015-йил
- ↑ Мюнхен фожиаси 11-март 2015-йил
- ↑ [ https://www.manutd.com/en/amp/news/detail/munich-air-disaster-was-the-darkest-day-in-manchester-united-history Мунич аир дисастер wас тҳе даркест дай ин Манчестер Унитед ҳисторй ] 6-феврал 2023-йил