Jump to content

Монофаглар

From Vikipediya

Монофаглар (моно... ва юн. пҳагос — еб қўювчи) — озиқланишга ўта ихтисослашган, яъни фақат бир тур озуқа билан яшашга мослашган организмлар. Ҳашаротлар, чувалчанглар, қисқичбақасимонлар ва юмшоқ танлилар орасида М. кўп учрайди. Ҳашаротлардан яйдоқчи афелинус (Апҳелинус мали Ҳалд.) фақат қон битларида, псевдафикус (Псеудапҳйcус малинус Гаҳ.) эса комсток қуртида паразитлик қилади. Суғорма деҳқончилик биоценозида учрайдиган зараркунандалар сонини камайтиришда катта хўжалик аҳамиятига эга бўлган энтомофаг М.дан Стетҳорус пунcтиллум Wсе., Сcолотҳрипс аcарипҳагус Такҳ., Ориус (Трипҳлепс) албидипеннис Реут. — ўргимчаккана йиртқичлари; Апантелес cонгестус wеэс, Миcроптилис спеcтабиллс Ҳал., Рҳогас димидиатус Спин., Синопҳорус хантостомус Грав., Барйлйпа ҳемералис Браунс ва бошқа — кузги тунлам йиртқичлари; Ҳабробраcон ҳебетор Сай., Апантелес казак Тел., Аниласта принзи Меер., Барйлйпа члоратиcа Меер — ғўза тунламининт паразитларидир (яна қаранг Паразит ҳашаротлар).[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил