Jump to content

Модест Мусоргский

From Vikipediya

Модест Петрович Мусоргский [1839.9(21).3, Псков вилояти, Карево қишлоғи — 1881.16(28).3, Петербург] — рус композитори. "Қудратли туда" гуруҳи аъзоси. Ижодий изланишлари марказида опера жанри туради. "Борис Годунов" (1869) ва "Хованшчина" (Н. Римский- Корсаков томонидан ёзиб тугалланган) опера ("халқ мусиқали драма")лари рус ре-алистик мусиқасининг дурдоналарига айланган. Мазкур асарларида М. халқ ҳаёти, орзу-умидларини ҳаққоний акс эттириб, халқ, айниқса, оғзаки нутқ оҳангларидан ижодий фойдаланган. Кишиларнинг жонли образларини кичик драматик саҳна тарзида яратган романсларида тасвирлар экан, ҳаётнинг зиддиятли ижтимоий мавзуларига мурожаат этган ("Каллис-трат", "Етимча", "Раёк" ва бошқалар). "Сорочинск ярмаркаси" операси, "Кўргазмадаги расмлар" фортепиано туркуми, "Офтобсиз", "Ажал қўшиқ ва рақслари", "Болалик" вокал туркумлари ма-шҳур. Ўзбекистонда "Борис Годунов" операси, айрим симфоник ва камер (чо-лғу, вокал) асарлари мунтазам ижро этилмоқда.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил