Jump to content

Мавзе

From Vikipediya

Мавзе — жой. Шаҳарнинг айрим номлар билан юритиладиган қисмлари. Масалан, Кўкча мавзеси, Бўржар мавзеси, Бешёғоч мавзеси ва ҳоказо. Қад.да шаҳар деворидан ташқарида жойлашган, шаҳарликларнинг хусусий мулки ҳисобланган жойлар М. деб аталган. М.ларда шаҳарликларнинг ёз пайтида кўчиб чиқадиган боғлари жойлашган. Қад.дан бу жойлар гарчи қисман бўлсада, маҳалла аҳлларининг умумий жойи бўлган, баъзи ҳолларда бу жойлар шаҳар ичидаги маҳаллаларнинг номлари билан бир хилда аталган (мас, Тошкент шаҳрида Чувалачи, Янгиариқ, Хиёбон, Тахтапул ва ҳоказо). Бундай М.лар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Наманган, Андижон ва бошқа шаҳарларида ҳам бўлган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил