Jump to content

Марганец

From Vikipediya
Марганец / Манганум (Мн)
Атом рақами 25
Кўриниши Оч кулранг, қаттиқ, мўрт металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
54,93805 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 135 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
716,8 (7,43) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ар] 3д52
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 117 пм
Ион радиуси (+7э) 46 (+2э) 80 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
1,55
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 7, 6, 4, 3, 2, 0, −1
Термодинамик хоссалари
Зичлик 7,21 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,477 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик (7,8) Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 1 517 К
Эриш иссиқлиги (13,4) кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 2 235 К
Қайнаш иссиқлиги 221 кЖ/мол
Моляр ҳажм 7,39 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик
Панжара даври 8,890 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати 400,00 К
Марганец
25
Марганец
Мн
54,9380
52

Марганец (нем. Марганерз - марганец рудаси; лотинча Манганум), Мн — Менделеев даврий системасининг ВИИ гуруҳ кимёвий элементи. Тартиб раками 25, атом массаси 54,9380. Табиатда 1 та барқарор изотопи 55Мп маълум. Оксидланиш даражаси +2 дан +7 гача, бирикмаларидан 2 ва 7 валентликлари барқарор ҳисобланади. Полинг бўйича электр манфийлиги 2,5 га тенг . Ион радиуси (қавсларда координацион сонлар келтирилган) Мп2+ учун 0,080 нм (4), 0,089 нм (5), 0,104 нм (7), Мп7+ учун 0,039 нм (4), 0,060 нм (6). Марганецни дастлаб 1774-йил швед олими Марганец Шееле аниқлаган. Соф ҳолдаги Мн ни швед кимёгари Ю. Ган ажратиб олган.

Марганецнинг ер пўстидаги масса бўйича миқдори 0,1% атрофида, океан сувларида 2-10~7%. Табиатда эркин ҳолда учрамайди, асосан, минераллар таркибида бўлади. Пиролюзит (}-МпО2, псиломелан тМО пМпО2хН2О [М=Ва, Са, К, Мп (ИИ)], манганит (Ж-МнООҲ, браунит 3Мн2О3МнСиО3 ва родохрозит МпСО3 лар шулар жумласидандир. Россия, ЖАР, Австралия, Габон, Бразилия, Ҳиндистон, Гана ва бошқа давлатларда рудалари мавжуд. Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларида темирмарганец конкре-сиялари кўп тарқалган.

Марганец оқкумуш ранг металл, кристалл ҳолдаги 4 та кубсимон модификацияси маълум бўлиб, 710° дан паст ҳароратларда а - шаклдагиси барқарор ҳисобланади. — 173° дан пастда анти-ферромагнит, юқори ҳароратларда эса парамагнитдир.

Марганец ҳавода енгил оксидланади, 800° дан юқорида ички қавати МпО ташқаридаги Мп3О4 дан иборат куйиндини ҳосил қилади. 800° дан пастда Мп2О3, 450° дан пастда эса МпО2 ҳрсил бўлади. 100 г Марганец 60 см³ водородни ютиб, қаттиқ эритма хрсил қилади. Галогенлар билан кристалл ҳолдаги дигалогенидлар беради, қиздирилганда олтингу-гурт, азот, фосфор, углерод, кремний ва бошқа элементлар билан бирикади. Марганецнинг МнН6, Мн5Н2, Мн4Н, МнН, Мн6Н5, Мн3Н2 таркибли нитридлари, МпР, МнП3, Мн2П, МрижПж, Мн4П таркибли фосфидлари, Мп3С кўринишдаги карбиди ва МнСи, МнСи17, Мн3Си, Мн5Си3 таркибли силицидлари олинган.

Марганец ҳозирги вақтда металлотермия усулида, соф ҳолдагиси марганец сулфат МнСО4 ни қайтариб, электролиз қилиб олинади.

Марганецнинг асосий қисми пўлат ишлаб чиқаришда, рангли металлургия саноатида, алюминий ва магний қотишмалари тайёрлашда, коррозияга қарши ишлатиладиган қопламалар тайёрлашда қўлланади. Инсон организмида Марганецнинг миқдори суткасига 4 мг дан камайса, у касалланади, ўсимликларда етишмай қолса, хлороз (хлорофилл етишмовчилиги) келиб чиқади. Марганец бирикмалари зарарли, жумладан, улар киши асабини ишдан чиқаради, чангларининг узоқ, вақт давомида нафас йўлларига кириши сурункали заҳарланишга олиб келади.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Ахметов Марганец С ., Обшая и неорганическая химия, Марганец, 1981.

Қудрат Ахмеров.[1]

Марганец - унсурлар даврий жадвалининг 25 унсури, металл.

Номининг келиб чиқиши ва очилиш тарихи

[edit | edit source]

Қадимий юнон файласуфи Фалес Милецкий темирни тортадиган қора минералнинг нушаларини ўрганган. У уни "магнетис литос" - Шимолий Юнонистоннинг шарқий қисми - Фессалиянинг тоғли жойи Магнесиядан бўлган тош деб атайди. Ҳозирда бу магнитли темир - темирнинг қора оксиди - Фе3О4 - бўлгани аниқланган.

Рим тажрибачиси Плиний Катта эса шунга ўхшаган, аммо магнитлик хусусиятига эга бўлмаган минерални магнетис (ёки магнес) термини билан атаган. Кейинчалик, бу минерални пиролюзит, (юнончадан "пир" - олов ва "лусис" - тозалаш, чунки, уни эритилган шишага қўшганда у рангсизланарди, сўзларидан олинган) деб аташди. Бу марганецнинг диоксиди эди. Ўрта асрларда, қўлёзмалар кўчирилаётганда магнес аввал мангнесга, кейин манганесга айланади.

1774-йилда швед минералоги Марганец Ган пиролюзитдан янги металлни ажратади ва унга манганец номини беради. Шу кўринишда у Европа тилларида (инглизча: ва франсузча: манганесе, немисча: Mangan) сақланиб қолади. Рус тилининг қоидалари "нгн" қўшилмасини ргнга айлантиради - шундай қилиб манганецдан марганец пайдо бўлади.

Табиатда тарқалиши

[edit | edit source]

Марганец - Ерда тарқалиши бўйича 14-элемент, ер пўстида эса темирдан кейин иккинчи оғир металл (ер пўсти атомларининг умумий сонидан 0,03%).

Марганец минераллари

[edit | edit source]
  • пиролюзит МнО2·хҲ2О, энг кенг тарқалган минерал.
  • манганит (манганец рудаси) МнО(ОҲ)
  • браунит 3Мн2О3·МнСиО3
  • гаусманит (МнИИМн2ИИИ4
  • родохрозит (марганецли шпат, малина рангли шпат) МнCО3

Олиниши

[edit | edit source]

1. Гаусманитдан ёки қиздирилган пиролюзитдан (гаусманитга ўтиб кетади) алюминотермик усул билан:

3(МнИИМн2ИИИ4 + 8Ал → 9Мн + 4Ал2О3

2. Темир таркибли марганец оксид рудаларидан кокс билан қайтариш йўли билан.Бу усул билан металлургияда одатда ферромарганец олинади (≅80 % Мн).

Химик ҳоссалари

[edit | edit source]
Оксидланган шакли Қайтарилган шакли Муҳит Э0, В
Мн2+ Мн Ҳ+ −1,186
Мн3+ Мн2+ Ҳ+ +1,51
МнО2 Мн3+ Ҳ+ +0,95
МнО2 Мн2+ Ҳ+ +1,23
МнО2 Мн(ОҲ)2 ОҲ −0,05
МнО42- МнО2 Ҳ+ +2,26
МнО42- МнО2 ОҲ +0,62
МнО4 МнО42- ОҲ +0,56
МнО4 Ҳ2МнО4 Ҳ+ +1,22
МнО4 МнО2 Ҳ+ +1,69
МнО4 МнО2 ОҲ +0,60
МнО4 Мн2+ Ҳ+ +1,51

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил