Мардлик ордени
"Мардлик" ордени | |||
---|---|---|---|
| |||
Асл номи | «Мардлик» ордени | ||
Мамлакат |
![]() | ||
Тури | орден | ||
Кимга топширилади | Ўзбекистон ва хорижий давлат фуқароларига | ||
Тақдирлаш асоси | ўзини ватан ҳимоясига бағишлаган ва мардлик намунасини кўрсатган ҳарбий хизматчиларга | ||
Ҳолати | топширилади | ||
Статистика | |||
Кўрсаткичлари |
Баландлиги 50 мм Кенглиги 41 мм Қалинлиги 4.5 мм | ||
Таъсис санаси | 2012-йил 11-сентябр[1] | ||
Биринчи тақдирлаш | 2013-йил 14-январда | ||
Навбат | |||
Тўнғич мукофот | Дўстлик ордени | ||
Кенжа мукофот | Жасорат медали |
"Мардлик" ордени — Ўзбекистон Республикасининг орден ва медалларидан бири. 2012-йил 11-сентябрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қарори билан таъсис этилган.
Низоми
[edit | edit source]Орден билан Ўзбекистон Республикаси президенти мукофотлайди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш, шунингдек уни топшириш Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти оладилар ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар. Орден кўкракнинг чап томонига тақилади. Орден билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Тавсифи
[edit | edit source]- 1 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади. Орденнинг баландлиги 50 миллиметр, эни 41 миллиметр, қалинлиги 4,5 миллиметр.
- Орден нишони йиғма, унинг асоси тилла ранг нақшинкор парчинлари бўлган кўк эмал ҳошияли шаклдор гералдик қалқон кўринишида бўлиб, унга Ўзбекистон Республикасининг бирлиги рамзи бўлган қавариқ саккиз қиррали юлдуз бириктирилади. Юлдуз қирралари тарам-тарам бўлиб таралаётган заррин овалсимон нурлар кўринишида бажарилган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 45 миллиметр.
- Саккиз қиррали юлдузга нақшинкор парчинлари бўлган, қавариқ, қадимий услубда акс эттирилган думалоқ шарқона қалқон кўринишидаги диаметри 30 миллиметрли қоплама медалон бириктирилади. *Қалқоннинг ҳар иккала ён томони ғалаба, шон-шуҳрат ва мукофот рамзи бўлган қавариқ, тилла рангли дафна япроқларидан гулчамбар кўринишида ҳошияланган. Гулчамбардан пастда тилла ранг гардишли, оқ эмалли лента кўринишида акс эттирилган фонга „МАРДЛИК“ ордени номи жойлаштирилган. Ёзув бўртма бош ҳарфлар билан тўқ қизил эмалда бажарилган. Шрифти „МИЛЛЕНИУМ БдехБТ“, кегли 20.
- Шарқона қалқондан юқорида мовий рангда эмалланган олтин ҳалланган ярим ой ва юлдузли мусамман — Ўзбекистон гербининг муқаддас рамзлари тасвирланган.
- Мусамман ёнларида саккиз қиррали юлдуз фонида миллий ор-номус ва қадр-қиммат, Она юртни ҳимоя қилишга шайлик рамзи бўлган, ўзаро кўндаланг кесишган иккита қадимий шарқона қилич эфеси (даста беламаги), қуйи томонда эса, уларнинг узун қайрилма тиғларининг учлари қавариқли тасвирланган.
- Орден нишони композициясини дала формали кийимдаги аскарнинг — Ватан ҳимоячисининг ҳаёт сарчашмаси ифодаси бўлган асосий рамзий белги — чор атрофга таралаётган заррин қуёш нурлари акс этган оқ рангли эмал фонидаги қалқон марказида жойлашган бўртма, кўкракдан юқори қисмининг ярим ён томонлама олинган тасвири якунлайди.
- Орденнинг орқа томонида диаметри 22 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қавариқли тасвирланган. Пастки қисмида орденнинг рақами 2 миллиметр ўлчамдаги зарб қилинган шрифт билан ёзилган.
- Орден тўрт хил рангдаги йўллари бўлган муҳайяр лента билан сирилган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқача ёрдамида уланади. Лентанинг эни 24 миллиметр. Лента марказидан эни 8 миллиметрли оқ йўл ўтган. Унинг ҳар иккала тарафидан эни 3 миллиметрли яшил йўллар жой олган. Ундан кейин эни 4 миллиметрли мовий йўллар туширилган. Лентанинг чеккалари эни 1 миллиметрли қизил йўллар билан ҳошияланган. Қадағичнинг баландлиги 48 миллиметр, эни 46 миллиметр.
- Қадағичнинг орқа томонида орденни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама мавжуд.