Jump to content

Жаcқуэс Cоустеау

From Vikipediya
Жаcқуэс-Йвес Cоустеау
Таваллуди 11-июн 1910-йил
Саинт-Андрé-де-Cубзаc, Гиронде, Франсия
Вафоти 25-июн 1997-йил(1997-06-25)
(87 ёшда)
Париж, Франсия
Фуқаролиги Франсия
Соҳаси Океаншунослик, экология
Машҳур ишлари Акваланг ихтироси, Дунё океани тадқиқоти

Жаcқуэс-Йвес Cоустеау (талаффузи: Жак-Ив Кусто; 11-июн, 1910 — 25-июн, 1997) франсуз денгизчиси, океаншунос, тадқиқотчи, эколог, режиссор, сураткаш, ихтирочи. Франсия академияси аъзоси. Капитан Cоустеау номи билан танилган. Cоустеау биринчи бўлиб сув остида мустақил нафас олиш аппаратини (Акваланг) ихтиро қилди, бу унга биринчи сув ости ҳужжатли филмларини яратишда ёрдам берган. Плутондаги Cоустеау тўсиғи унинг шарафига номланган. Жаcқуэс Cоустеау кўплаб китоблар ва филмлар муаллифи. „Кусто командасининг сувости саргузаштлари“, „Тҳе Силент Wорлд: А Сторй оф Ундерсеа Дисcоверй анд Адвентуре“ каби кўп қисмли филмлари туфайли кино соҳасида 1956-йилда Канн фестивалининг бош мукофоти, 1957-йилда энг яхши ҳужжатли филм учун Академия мукофоти билан тақдирланган.

Биографияси

[edit | edit source]
1948-йилда Жаcқуэс Cоустеау
1948-йилда Жаcқуэс Cоустеау

Жаcқуэс Cоустеау 1910-йил 11-июнда Франсиядаги Жиронда департаменти, Саинт-Андрé-де-Cубзаc шаҳрида Даниэл Cоустеау ва Элизабетҳ Cоустеау оиласида туғилган. Cоустеаунинг Пер-Антуан исмли акаси бўлган. Жаcқуэс ёшлигиданоқ сувга шўнғишга қизиққан. 7 ёшида унга сурункали энтерит ташхиси қўйилган. Шунинг учун оила шифокори оғир жисмоний машқлар қилишни тавсия этмайди. Касаллик туфайли Cоустеау озиб кетади[1].  Cоустеау Париждаги Станислас коллежида ўқиган. 1930-йилда денгиз академиясига ўқишга кирган. У ўқиган гуруҳ биринчи бўлиб „Жанна д’Арк“ кемасида дунё бўйлаб саёҳат қилади. Ҳарбий Академияни прапоршчик унвони билан тугатган Cоустеау Шанхайдаги денгиз базасига тайинланган. Шунингдек, СССРга ташриф буюрган, бу ерда жуда кўп фотосуратлар олган, аммо деярли барча материаллари мусодара қилинган.

Кусто
Кусто
Кусто Калипсо кемасида
Кусто Калипсо кемасида

Бироқ, автоҳалокат натижасида олган жароҳати туфайли денгиз авиациясидаги фаолиятини эрта якунлаган. Реабилитация курси саккиз ой давом этди. Реабилитация давомида 1936-йилда Cоустеау Тулон портига тайинланган Суффрен крейсерида инструктор вазифасига таёнланган. Бир куни у дўконга бориб, шўнғиш учун мўлжалланган кўзойнакни кўради. Улар билан шўнғиб, у бундан буён унинг ҳаёти бутунлай сув ости дунёсига тегишли эканлигини тушунди. Денгиз туби дунёси Ернинг учдан икки қисмидан ко'прог'ини эгаллашини англаб, о'з ҳаётини сув ости океанографик тадқиқотларига  қарор қилди.

1937-йил 12-июлда Жаcқуэс Cоустеау ўзининг бизнес ҳамкори[2] Симоне Мелчиор билан оила қурган. Уларнинг икки ўғли бор: Жан-Мишел (1938-йилда туғилган) ва Филипп (1940-1979, Каталина самолёти ҳалокатида вафот этган). Cоустеаунинг ўғиллари Калипсо кемасидаги саргузаштларда иштирок этганлар. Иккинчи жаҳон уруши даврида  Франсия қаршилик ҳаракати иштирокчиси  бўлган[3][4]. 1950-йилларнинг бошидан бери Cоустеау Калипсо (Қироллик денгиз флотининг фойдаланишдан чиқарилган мина қўриқлаш кемаси) ёрдамида океанографик тадқиқотлар олиб борди. Cоустеауга 1953-йилда Фредерик Дюма билан ҳамкорликда ёзилган „Тҳе Силент Wорлд“ китоби эътироф этилди. Китоб асосида суратга олинган филм 1956-йилда „Оскар“ ва „Олтин палма мукофотини“ни қўлга киритган. 1957-йилда Cоустеау Монако Океанография музейининг директори этиб тайинланган. 1973-йилда денгизни муҳофаза қилиш бўйича нотижорат Cоустеау жамиятига асос солган.

1991-йилда рафиқаси Симоне саратон касаллигидан вафот этганидан сўнг, Франсин Триплетга уйланади. Триплетнинг Cоустеау билан никоҳига қадар Диане Cоустеау исмли қизи (1980-йилда туғилган) ва Пер-Ив Cоустеау (1982-йилда туғилган) исмли ўғли бор эди.

Жаcқуэс Cоустеау 1997-йил 25-июн куни 87 ёшида респиратор касалликнинг асоратлари натижасида миокард инфарктидан вафот этди. Хотираси учун миллий видолашув маросими билан ўтказилган. Жаcқуэс Cоустеау Сент-Андре-де-Кубзак қабристонидаги оиласи ёнига дафн қилинган.

Бахциз ҳодиса Cоустеауни режаларини ўзгартириб, океанга бўлган иштиёқини оширди[5].

Уруш воқеалари (1939—1944)

[edit | edit source]

Жак-Ив Кусто барча франсуз денгизчилари сингари Иттифоқчиларнинг операцияларида қатнашган. 1939-йил сентябрдан 1940-йил июнигача ўқотар офицер сифатида Италияга қарши Вадо операциясида қатнашган. Италиялик ҳамкасблари, дўстлари кейинчалик Cоустеау Генуяни бомбардимон қилиш пайтида йиғлаётганини кўрган. Сўнг таътилга чиқарилди. 1940-йил июнда ҳамкасблари сингари Cоустеау ўз фаолиятини тўхтатмади. 1941-йилда Франсуа Дарланнинг илтимосига биноан Франсияда Италия разведка хизматларига қарши операция ўтказди. Ўзининг жанговар ҳаракатлари учун Кусто бир нечта ҳарбий орденларни олди, шу жумладан 1939-1945-йиллардаги уруш хочини қабул қилди.

Денгиз тадқиқотлари

[edit | edit source]

Cоустеау 1938-йилда Фредерик Дюма ва Филипп Таиллет билан ниқоб, шноркел ва сузгичлардан фойдаланган ҳолда сувда шо'нг'ишни бошлаган. 1943-йилда Эмил Гагнан билан биргаликда ишлаб чиққан аквалангнинг биринчи прототипини синовдан о'тказади. Бу кашфиёт биринчи марта узоқ муддат давомида сув ости тадқиқотларини о'тказиш имконини берди. Натижада сув ости дунёси ҳақидаги замонавий билимларни яхшиланишига катта ҳисса қо'шади. Cоустеау сув о'тказмайдиган камералар ва ёритиш мосламаларини яратувчисига айланди, шунингдек, биринчи сув ости телевизион тизимини ихтиро қилган.

Танқидлар

[edit | edit source]

Cоустеау бир неча бор ўз ишида нопрофессионал ва парасиёникликда айбланган. Шунингдек, сув ости дунёсини ўрганишдаги шафқациз усуллари (масалан, динамит билан балиқларни ўлдириш) учун танқид қилинган[6]. „Тҳе Силент wорлд“ филми ҳаддан ташқари табиийлиги ва зўравонлик кўринишидаги саҳналари учун танқид қилинган[7][8]. Cоустеаунинг яна бир филми „Wорлд wитҳоут Сун“ эса танқидчилар томонидан ижобий қабул қилинди. Бироқ, режиссёрни сохта кадрлардан фойдаланганликда айбланган жавоблар ҳам бўлди. Хусусан, Тҳе Неw Ёрк Тимес шарҳловчиси Босли Краусер ба'зи эпизодларга шубҳа остида қарайди, масалан, сув остида чуқур денгиз г'орида ҳаво пуфакчаси чиқиши, чунки одатда бундай г'орларда газ муҳити нафас олишга мос келмайди[9].

Cоустеау билан 6 йил сузиб юрган Волфганг Ауэрнинг та'кидлашича, ко'плаб қотилликлар ва балиқларга нисбатан шафқацизликлар мақсадли бо'лган. Я'ни, Cоустеау томонидан филмларида сифатли суратга олиш учун қилинган[10].

Шунга қарамай, ко'пчилик тадқиқотчилар ва ҳамкасблари уни табиацевар деб билишади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Маркҳам, Лоис: Жаcқуэс-Йвес Cоустеау: Эхплоринг тҳе Wондерс оф тҳе Деэп, с. 8
  2. Лунн, Росемарй Э.. „WДҲОФ анноунcес неw Симоне Мелчиор Cоустеау Грант“ (эн). Х-Рай Интернатионал Диве Магазине (2021-йил 8-март). 2021-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июл.
  3. „Кто есть кто в мире : 1500 имен — Гоогле Книги“. 2013-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-сентябр.
  4. „Статья о Вашем отдыхе: Капитан первого ранга“ (деадлинк). 2012-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-июн.
  5. „Жаcқуэс Cоустеау | Френч оcеан эхплорер анд энгинеэр“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 2016-йил 2-март.
  6. „ХАРИЗМАТИЧНЫЙ ЛИДЕР ЖАК-ИВ КУСТО“ (деадлинк). 2014-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-март.
  7. „Операция «Преконтинент И» | ЖАК-ИВ КУСТО“ (деадлинк). 2015-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-март.
  8. По данним сайта „Кинопоиск“, российскиэ зрители преимущэственно негативно оценили филм, в основном из-за ссен жестокости с китами
  9. „Wорлд Wитҳоут Сун (1964)“. НЙ Тимес. Қаралди: 2011-26-04.
  10. „Великий Кусто мучил тварей бессловесных“. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-март.