Jump to content

Ҳачиман

From Vikipediya
Шинто Мифологик ҳудоси Ҳачиман(Камакура даври 1326) Токио музейидаги маданий ҳайкал.

Ҳачиман — (八 ⁇ 神, Япония Буддизм тилида) Камондан ўқ узиш ва уруш худоси ҳисобланган[1][2][3]. Ҳачиман ҳақидаги миф шинто ва буддизмнинг элементларини ўз ичига олади[4].

Ҳачиман ҳақида биринчи бор Шоку Ниҳонги китобида маълумот келтирилган, унга кўра Япония Кореянинг Силла қироллиги билан жанг олиб бораётганида урушда ғалаба қозониш учун Ҳачиман ибодатхонасига қурбонликлар қилинган.

Шинто дини манбаларида Император Ōжин (応神天皇, Ōжин Теннō) оддий инсон ва император Жингūнинг ўғли бўлгани ҳақида маълумотлар бор. У ИИИ – ИВ асрларда ҳукмронлик қилган. Кейинчалик илоҳийлаштирилган ва „Яҳата-но-ками“ (Саккиз байроқли ками), илоҳий императорнинг туғилишини англатувчи саккиз самовий байроққа ишора қиладиган исм берилган. Самурайлар қолдирган қўлёзмаларда императорнинг хабарчиси бўлган кабутар, камон ва ўқни англатгани императорни бўлса Юмия Ҳачиман деб аташгани ҳақида маълумотлар бор.

Қадим замонлар мифологиясига кўра Ҳачиман барака худоси деб келтирилган ва кўпроқ балиқчилар, деҳқонлар Ҳачиманга дуо қилиб ишларида барака сўрашган.

Самурайлар даврида, Сеиwа Генжи қабилалар авлодлари (清和源氏 Сеиwа Ген-жи, Минамото қабиласи тўпламида бўлган Сеиwа императори) ва Канму Таира (⁇ 武平氏 Канму Таир’у-жи / Ҳеи-ши / Ҳеи-жи, Таира қабиласи тўпламидан бўлган Канму императори) Ҳачиманни шарафлашган. Ҳачиманни самурайлар тақдирини аниқлаши, яъни самурайлар ўзларига топширилган вазифаларини мувафақиятли амалга ошира оладими ёки йўқ, шуни билишига ишонишган. Бундан ташқари жанг стратегиялари, ҳарбий юришлар тақдири қандай бўлиши ҳақида ҳам Ҳачиманга суянишган.

Гарчи Ҳачиман уруш худоси деб танилган бўлсада, уни самурайларнинг ҳимоячиси сифатида ҳам танишган. Ҳачиман Япония халқи ва Император оиласи учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган.

Ҳачиман ҳақида қисқача маълумотлар

[edit | edit source]

Ҳачиман ҳақидаги оҳирги қайдларда уни Император Ōжиннинг руҳи эканига ишонишгани ёзилган. Император Кинмеи (⁇ 明天皇, Кинмеи-теннō) ўзининг ҳукмронлигининг 32-йилида (571-йилда), император Ōжин руҳи биринчи марта Уса (宇佐地) – ҳозирги Уса шаҳри, Оита префектурасида – ер юзига тушган деган. Айнан Оита префектурасида Ҳачиманга ва бошқа аёл руҳи Химегамига илоҳийлик даражасини беришган. Бу икки илоҳиятга аҳоли Ҳачиман Миками деб ном беришган.

император Ōжиннинг онаси
  1. Канда, Чристине Гутҳ. Шинзō: Ҳачиман Имагерй анд Иц Девелопмент, 1ст, Ҳарвард Эаст Асиан Монограпҳс, Ҳарвард Университй Асиа Cентер, Ҳарвард Университй, 1 Жулй 1985. ДОИ:10.2307/ж.cтт1тг5жкх. 
  2. Лаw, Жане Мариэ (1994). "Виоленcе, Ритуал Реэнаcтмент, анд Идеологй: Тҳе "Ҳōжō-э" (Рите фор Релеасе оф Сентиэнт Беингс) оф тҳе УСА Ҳачиман Шрине ин Жапан". Ҳисторй оф Религионс 33 (4): 325–357. ИССН 0018-2710. https://www.jstor.org/stable/1062714. 
  3. „Ҳачиман & Ҳачимангū Шринес“. — „Ит wас онлй латер, сометиме ин тҳе 9тҳ cентурй, тҳат тҳе деитй беcаме ассоcиатед wитҳ Эмперор Ōжин, анд латер стилл тҳат Ҳачиман беcаме wоршиппед ас тҳе год оф арчерй анд wар, ултимателй беcоминг тҳе тутеларй деитй оф тҳе Минамото cлан анд иц фамед wарриор Минамото Ёритомо 源頼朝 (1147–99), фоундер оф тҳе Камакура шогунате“.
  4. Счеид. „Ҳачиман Шреине“ (де). Университй оф Виэнна. Қаралди: 2010-йил 17-август.