Jump to content

Гепатит А

From Vikipediya
Гепатит А
Синонимлари инфексион гепатит
Гепатит А вирусининг электрон микрографи
Белгилари Кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, сийдикнинг қорайиши, сариқлик, иситма, қоринда оғриқ
Мутахассислик Юқумли касалликлар, Гастроэнтерология, Гепатология
Бошланиш вақти Инфексиядан кейин 2–6 ҳафта
Давомийлиги 8 ҳафта
Сабаблари Ҳепатовирус А билан ифлосланган сув ичиш ёки овқат ейиш
Ташхис усуллари Белгилар ва қон тестлари орқали
Олдини олиш Гепатит Ага қарши эмлаш, қўлларни ювиб юриш, овқатни яхши пишириш
Даволаш Симптоматик даво, жигар трансплантацияси
Учраш тезлиги 114 млн (2015)

Гепатит А – гепатовирус А вируси (ГАВ) томонидан келтириб чиқариладиган кенг тарқалган юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. ГАВ фекал-орал усулда юқади. Инкубациён муддати ўртача 30 кунни ташкил этади. Гепатит А аксарият ҳолатда а��имптоматик бўлади. Бошқа ҳолларда иситма, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, сариқлик ва қоринда оғриқ билан намоён бўлиши мумкин. Жигарга алоқадор бўлмаган белгилари жуда кам учрайди ҳамда васкулит, артрит, апластик анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, панкреатит ва Гиян – Барре синдроми қўшилиб келиши мумкин. Аксарият беморларда 2-6 ой ичида ўз-ўзидан тузалиб кетади. Шу хусусияти билан гепатит Б ва Cдан ажраалиб туради. Чунки, бу вируслар сурункали касалликларга сабаб бўлади. 1% дан камроқ беморларда фулминант жигар етишмовчилиги ривожланиши мумкин ва бу жигар трансплантасиясини талаб қилади. Фулминант жигар касаллиги ривожланиши учун хавф омилларига бир вақтнинг ўзида гепатит C билан касалланганлик ҳамда ҳомиладорлик киради. Клиник жиҳатдан бошқа вирусли гепатитлардан фарқ қилмайди. Лаборатория текширувларида плазма аминотрансфераза ферментлари (АЛТ АСТга қараганда анча баланд), билирубин ва ишқорий фосфатаза миқдорининг анча ошиши кузатилади. Ташхис қонда ГАВ иммуноглобулин Мни аниқлаш орқали тасдиқланади. Даволаш симптоматик бўлиб, асосан дам олиш, кўп суюқлик ичиш, кўнгил айниши ва ич кетишини бартараф этишдан иборат бўлади[1].

Этиологияси

[edit | edit source]

Гепатит А вируси Ҳепатовируслар туркуми, Пиcорнавиридаэ олиасига мансуб, кичик, қобиқсиз, ягона занжирли мусбат РНКли вирус ҳисобланади. Ошқозон кислотаси, иссиқлик ва кимёвий моддаларга чидамли бўлиб, денгиз суви ва чучук сувда ойлаб туриши мумкин[1].

Эпидемиологияси

[edit | edit source]

Симптоматик ГАВ инфексиялари билан йилига 1.4 млн одам касалланади.

Вирология

[edit | edit source]

Гепатит А вирусининг 1 та серотипи ва 7 та генетик гуруҳлари тасвирланган бўлиб, шулардан тўрттаси одамда ва учтаси приматларда касаллик келтириб чиқаради[2].

Вирус тузилиши
Туркум Структураси Симметрияси Капсид Геном тузилиши Геном сегментацияси
Гепатовирус Икосаедр Сохта Т=3 Конверциз Линеар Монопартит

Одам ва бошқа умуртқали ҳайвонлар хўжайин вазифасини ўтайди. Вирус фекал-орал ва қон орқали юқади. Ютилганидан кейин ичак ёки оғиз-ҳалқум эпителийси орқали қонга тушади. Қон орқали вирус жигарга боради ва жигар гепатоцитлари ва макрофагларида жўпайишни бошлайди. Вирус репликацияси ситоплазмада содир бўлади. Ҳужайрага кириши хўжайин рецепторларига боғланиши ва эндоцитоз орқали амалга оширилади. Вирус лизис ёки виропоринлар орқали ҳужайрани тарк этади. Вирионлар жигардан ўт суюқлигига, у ердан ичакларга қуйилади.

Касаллик чақириши
Туркум Хўжайини Тўқима тропизми Ҳужайрага кириши Кўпайиш жойи Юқиши
Гепатовирус одамлар ва умуртқалилар жигар ҳужайра рецептор эндоцитоз ситоплазма Орал-фекал; қон

Белги ва симптомлари

[edit | edit source]

Клиник белгилари ёшга қараб ўзгариб туради бунда 6 ёшдан кичик болаларда учраса, 30% ҳоллатларда симптомлар кузатилса, катталарда бу кўрсаткич 70%ни ташкил этади. Симптоматик беморларда касаллик қуйидаги фазаларда намоён бўлади[3].

Сариқлик олди фазаси

[edit | edit source]

Сариқлик фазаси ўртача 5-7 кун давом этади.

Сариқлик фазаси

[edit | edit source]

Сариқлик фазаси 4-30 кун давом этади.

  • Сийдик қорайиши
  • Сариқлик
  • Оқиш нажас

Бошқа кам учровчи белгилари

[edit | edit source]

Ташхис

[edit | edit source]

Ташхис сариқлик, сийдикнинг қорайиши, қоринда безовталик, иситма, ҳолсизлик, кўнгил айниши, ич кетиши белгилари кузатилган одамда гумон қилиниши шунга асосан текширув ишларини талаб қилади. Ташхисни қонда ГАВ ИгМ антитаналарини аниқлаш орқали тасдиқланади. ИгМ антитаналари ўткир гепатит А дан кейингина ривожланади ва инфексиядан 1-2 ҳафта ўтиб ва 14 ҳафта туради[4].

Гепатит А вирусига қарши антитаналар ҳосил бўлиши.

Дифференсиал диагностика

[edit | edit source]

Дифференсиал ташхис бошқа вирусли инфексиялар, бактерияли инфексиялар, аутоиммун касалликлар, паразитлар, доридан заҳарланишлар, ишемик гепатит ва Бад��Хиари синдромидан қилинади.

Даволаш

[edit | edit source]

Гепатит А билан инфексияланган беморларга фақат симптоматик терапия қилинади. Бемор кўп дам олиши, етарлича овқат ва суюқлик ичиши, гепатотоксик маҳсулотлар масалан алкогол ва парацетамол истеъмол қилмаслик керак. Агар бемор кўп миқдорда қайт қилса, антиэметик берилади. Гепатит А учун бирорта махсус антивирус препарат мавжуд эмас.

Профилактикаси

[edit | edit source]

Гепатит Адан ваксинация, гигиэнага риоя қилиш ва тоза сув ва овқат истеъмол қилиш орқали ҳимояланиш мумкин.

Эмлаш

[edit | edit source]

Икки турдаги ваксиналар бири инактивацияланган Гепатит А ва бири тирик аммо кучсизлантирилган Гепатит А вирусини тутади. Ҳар иккала ваксина ҳам вирусга қарши фаол иммунитет ҳосил қилади. Ваксина 25 йилдан ортиқ муддатга 95% дан ортиқ ҳолатда ўз кучини йўқотмайди[5][6].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 Ланган РC, Гоодбред АЖ. Ҳепатитис А. Ам Фам Пҳйсиcиан. 2021 Оcт 1;104(4):368-374. ПМИД: 34652109.
  2. Cристина Ж, Cоста-Маттиоли М. Генетиc вариабилитй анд молеcулар эволутион оф ҳепатитис А вирус. Вирус Рес. 2007 Ауг;127(2):151-7. дои: 10.1016/ж.вирусрес.2007.01.005. Эпуб 2007 Феб 27. ПМИД: 17328982.
  3. Жеонг СҲ, Леэ ҲС. Ҳепатитис А: cлиниcал манифестатионс анд манагемент. Интервирологй. 2010;53(1):15-9. дои: 10.1159/000252779. Эпуб 2010 Жан 5. ПМИД: 20068336.
  4. Наинан ОВ, Хиа Г, Ваугҳан Г, Марголис ҲС. Диагносис оф ҳепатитис а вирус инфеcтион: а молеcулар аппроач. Cлин Миcробиол Рев. 2006 Жан;19(1):63-79. дои: 10.1128/CМР.19.1.63-79.2006. ПМИД: 16418523; ПМCИД: ПМC1360271.
  5. Ван Дамме П, Ван Ҳерcк К. А ревиэw оф тҳе лонг-терм протеcтион афтер ҳепатитис А анд Б ваccинатион. Травел Мед Инфеcт Дис. 2007 Мар;5(2):79-84. дои: 10.1016/ж.тмаид.2006.04.004. Эпуб 2006 Жун 19. ПМИД: 17298912.
  6. Нотҳдурфт ҲД. Ҳепатитис А ваccинес. Эхперт Рев Ваccинес. 2008 Жул;7(5):535-45. дои: 10.1586/14760584.7.5.535. ПМИД: 18564009.