Jump to content

Эмир Адил Бей

From Vikipediya
Эмир Адил Бей
туркча: Эмир Адил Бей'
Cандароğулларı беки
Салтанат 1345-1361
Ўтмишдоши Якуп Бей
Давомчиси Кöтüрüм Бâезид
Вафоти 1361-йил
Фарзандлари Кöтüрüм Бâезид
Уй Cандароğулларı
Отаси Якуп Бей
Дини Сунни Ислом

Эмир Адил Бей (туркча: Эмир Адил Бей) — 1291-1461-йиллар орасида Онадўлида ҳукм сурган турк-ислом беклигининг асосчиси Яман Cандарнинг набираси. Эмир Адил ушбу бекликни 1345-1361-йиллар орасида бошқарган[1][2].

Тарих

[edit | edit source]

Эмир Адил Бейнинг бобоси Яман Cандар 1291-йилда бекликка асос солган бўлиб, 1309-йил, ўлимига қадар бек сифатида давлатни бошқарган. Ўлимидан сўнг, Эмир Адил Бейнинг катта амакиси Сüлейман Бей И беклик тахтига чиқди. Амакиси 1322-йилда Синопни эгаллаганида, ўғли Ибраҳим Бейни у ерга ҳокиим этиб тайинлади. 1340-йилда Сüлейман Бей И вафот этганидан кейин, амакисининг ўғли İбраҳим Бей И Cандароğулларı беклиги тахтига чиқди. 1345-йилда амакисининг ўғли ҳам вафот этди ва баъзи тарихчиларнинг манбасига кўра, отаси Якуп Бей бекликнинг янги бекига айланди. Аммо бек бўлган, бўлмагани ҳақида жуда кучли далиллар мавжуд эмас ва Якуп Бей беклик даври тарихчилар томонидан энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири ҳисобланади. Отаси вафотидан кейин, Эмир Адил Бей 1345-йилда янги бек деб эълон қилинади.

Эмир Адил Бейнинг ҳукмдорлик даври ҳақида маълумотлар жуда оздир. Исми каби одил подшоҳ бўлган, бўлмаганлиги ҳақида мунозаралар мавжуд. 1351-йилда Генуя кемалари Синоп шаҳрида кўрилгани ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, айнан Адил Бей даврида Венецияликлар билан савдо алоқалари бошланган. Венециялик савдогарлар Мари черковида йиғилишлар ўтказгани ва Адил Бейга бериладиган совғалар ана шу йиғилишларнинг бирида муҳокама қилингани ҳақида маълумотлар бор. Ушбу Генуя ва Венецияликлар қўлларидан келганича Cандароğулларı_беклиги билан яхши алоқаларни йўлга қўйишга ҳаракат қилганлар[3].

Ўлими

[edit | edit source]

Адил Бейнинг аниқ ўлим санаси маълум бўлмаса ҳам, ўгли Кöтüрüм Баезиднинг тахтга чиқиш йилида ўлгани маълумдир. Адил Бейнинг мақбараси Кузяка қишлоғида жойлашган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı (1937). Анадолу Бейликлери ве Аккоюнлу, Каракоюнлу Девлетлери (2019 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751624574
  2. Йücел, Яşар (1980). Анадолу Бейликлери Ҳаккıнда Араşтıрмалар И: Çобан-Оğулларı Бейлиğи, Çандар-Оğулларı Бейлиğи, Меликü’л-Эбсар’а гöре Анадолу бейликлери (1988 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751600806
  3. Яман, Талат Мüмтаз (1935). а.г.э, сйф. 109
Ҳумкдорлик унвони
Ўтмишдоши:
Якуп Бей
Cандароğулларı беки
1345-1361
Вориси:
Кöтüрüм Бâезид