Бошланғич таълим
Бошланғич таълим – умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи. Ўзбекистон Республикасида Бошланғич таълим 1—4-синфларда болаларга илк таълим бериш, уларни маънавий камол топтиришнинг бошланиш даври ҳисобланади. У 1—4-синфларни ўз ичига олади ва ўқиш 6—7 ёшдан бошланади. Бунда таълим мазмунини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг 1997-йил 29-августда қабул қилинган „Таълим тўғрисида“ги қонунида Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга каратилган. Бошланғич таълим синфлари учун ўқув режаси ва дастурлари мавжуд. Бошланғич таълимда ўқув режаси асосида она тили, математика, тиббиёт, тарих (тарихий мавзулардаги матнлар асосида), рус тили, тасвирий санъат, жисмоний тарбия бўйича машғулотлар ўтказилади. Она тили дарсида хацавод ўргатилади, нутқни ўстириш, ўқиш ва ёзишга ўргатиш юзасидан махсус машғулотлар ўтказилади, дастур асосида имло қоидалари ва баъзи грамматик воситалар тўғрисида дастлабки маълумотлар берилади. Математика дарсида 4 арифметик амал ичида ҳисоблаш (қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш) ўргатилади, алгебра ва геометрияга оид илк тушунчалар билан таништирилади. Бошланғич таълимда мактаб дастурида белгиланган билим, малака ва кўникмаларни ўргатиш ҳамда ҳосил қилишга эришиш учун таълимнинг турли усуллари, шакллари ҳамда воситаларидан фойдаланиш асосида иш олиб бориш талаб қилинади (яна қаранг Бошланғич мактаб[1].
Манбалар
[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |