Jump to content

Боку давлат университети

From Vikipediya
Асос солинган санаси 1919-йил

Боку Давлат Университети, М. Э. Расулзода номидаги Озарбайжон университети — илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1919-йил Боку шаҳрида очилган. Аввал Боку, 1922-йилдан Озарбайжон университети. 1930-йил тиббиёт, педагогика, халқ хўжалиги ва бошқа мустақил олий ўқув юртларига бўлиниб кетди. 1934-йил университет сифатида қайта тикланди. Математика, механика, физика, кимё, биол., геол., геогр., тарих, филология, ҳуқуқ, шарқшунослик, журналистика бўйича мутахассислар тайёрлайди. 13 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонасида 1,5 млн.дан ортиқ асар бор.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил