Jump to content

Бўёқ пуркагич

From Vikipediya

БЎЙОҚ ПУРКАГИCҲ — турли сиртларни бўяш, ўсимлик ва дарахтларга дори сепиш учун мўлжалланган аппарат. Дастаки ва электр хиллари бор. Дастаки Бўёқ пуркагич суюқ бўёқ (ёки дори) қуйиладиган металл идиш (баллон) 2, қўл насоси /, эгилувчан шланглар 4, сузгичли сўриш воронкаси 3 ҳамда пуркайдиган форсункали қармоқсимон най 5 дан иборат (расм). Насос ҳосил қилган босим остида суюқлик шланглар орқали форсункага ўтади, ундан сиртларга (мас, деворга) пуркалади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил