Баҳодир
„Баҳодир“, „ботир“ – 1) Ўрта асрларда турк-мўғул халқлари қўшинида жангларда кўрсатган улкан жасорати ва қаҳрамонлиги учун бериладиган фахрий унвон. Чингизийлар даврида Чингизхон авлодидан бўлмаган зодагонлар, йирик лашкарбошиларга баҳодир унвони берилган. Кейинчалик баҳодир маъносининг ушбу ижтимоий ху-сусияти йўқолади ва баҳодир мўғул зодагонларининг таркибий қисмига айланади. Туркийшунос олимларнинг фикрича, баҳодир туркий-мўгулча „ботир“ сўзининг форсча шаклидир.
2) Чингизхон ҳукмронлиги замонида хоннинг шахсий гвардияси. Бундай қисм Чингизхон 1203-й. керойитлар устидан ғалаба қилгандан кейин ташкил этилган. Б.лар 1000 кишидан иборат бўлган. Тарихчи Насавийнинг (ХИИИ аср) маълумотига кўра, 1221—1222-йилларда уларнинг умумий сони 10000 кишига етган. Баҳодирлар уруш вақтида илғор қисм (авангард) билан бирга ҳаракат қилган. Тинчлик вақтларида эса хон қароргоҳини қўриқлаган.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |