Jump to content

Алан Туринг

From Vikipediya
(Redirected from Alan Tyuring)
Алан Матҳисон Туринг
Таваллуди 1912 йил, 23-июн
Маида Вале, Лондон, Англия
Вафоти 1954 йил, 6-июл
Wилмслоw, Чешире, Англия
Истиқомат жойлари Wилмслоw, Чешире, Англия
Фуқаролиги Бирлашган Қироллик
Соҳаси Математика
Тезис сарлавҳаси Сйстемс оф Логиc басед он Ординалс
Академик раҳбарлари Алонзо Чурч
Машҳур шогирдлари Робин Гандй
Машҳур ишлари Cрйптаналйсис оф тҳе Энигма, Туринг мачине, Туринг тест
Мукофотлари

Алан Туринг (талаффузи: Алан Тюринг) (инглизча: Алан Матҳисон Туринг; |23|06|1912 — |7|06|1954) — инглиз математиги, логики, криптографи. У информатикани ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. 1950-йилда компютерни онглилигини текширувчи Туринг тестини таклиф этган.

Туринг Иккинчи жаҳон урушида немисларнинг „Энигма“ номли махфий шифрловчи машинасини бузишни уддалаган. 1950-йил октябр ойида „Минд“ журналида чоп этилган „Ҳисоблаш машинаси ва интеллект“ номли илмий мақоласида бир тажриба қўллашни таклиф қилган. Унга кўра, компютер инсонлар билан мулоқот қилганда одамлардек „фикрлай олади“ ва „мулоқот қила олади“, яъни компютерни ўргатиш мумкин. Мазкур тажриба кейинчалик „Туринг тести“ деб номланиб, компютерларнинг онглилик даражасини текширган. „Тууринг тести“ни акси бажарилиши натижасида CАПТCҲА (ҳозирги кунда интернетда машҳур, одамларнинг ҳақиқатдан одамлигини текширувчи тест) ўйлаб топилган.

Туринг биринчилардан бўлиб хотирасида дастурларни сақлайдиган компютер яратиш мумкинлигини исботловчи илмий ишини тақдим этган. Ўзи ҳозирги имкониятдаги компютерларнинг илк аждодларини яратилишида қатнашолмаган бўлса-да, назариясини яратиб берган. Туринг ҳатто шахматнинг компютер версиясини ҳам ишлаб чиққан. Шунингдек, у математик биология ва кимёга ҳам қизиқиб, бу соҳаларда ҳам изланишлар олиб борган.

Шахсий ҳаёти

[edit | edit source]

Туринг Англияда гомосексуалларга қарши қонун қурбонига айланди. Қамоқда ўтириш ўрнига кимёвий кастрация жазосига рози бўлган. Сианид моддаси билан заҳарланиб, ҳалок бўлган. Олим ўз жонига қасд қилган деб ишонилади. Аммо айримлар бунга шубҳа билдириб, Туринг атайин заҳарланмаганига ишонади.

Ўлимидан сўнг

[edit | edit source]

Туринг ўлимидан 50 йил ўтиб, олимнинг 100 ёши муносабати билан у оқлана бошланди. 2009-йилда Буюк Британия бош вазири Гордон Броwн Туринг учун ўз халқидан узр сўради. 2013-йилда Англия қироличаси Элизабетҳ ИИ томонидан оқланди.

2002-йилда Туринг — „тарихдаги энг машҳур 100 та британияликлардан бири“ деб, 2009-йилда „Буюк Британиядаги энг машҳур гомофобия қурбонларидан бири“ сифатида тан олинган.

Ҳисоблаш машиналари Уюшмаси (Ассоcиатион фор Cомпутинг Мачинерй)нинг йиллик мукофотларидан бири Туринг соврини деб номланади. Ахборот технологиялари соҳасидаги энг обрўли мукофот ушбу мукофот информатика бўйича Нобел мукофотига тенглаштирилади.