Jump to content

Аккумулатор

From Vikipediya

Аккумулятор (лотинча: аccумулатор – тўпловчи) – кейинчалик фойдаланиш мақсадида энергияни тўплайдиган қурилма. Электр, иссиқлик, гидравлик, инерсион хиллари бор. Электр аккумулятор электр токи таъсирида кимёвий энергияни электр энергиясига айлантириб берадиган галваник тизим. Электр аккумулятор мусбат электрод, манфий электрод ва электролитлардан иборат. Электроднинг электролитга тегиб турувчи сиртида по-тенсиаллар фарқи ҳосил бўлади. Бу фарқ эюк (электр юритувчи куч) дейилади. Йиғилган энергияни сарфлаш вақтида кимёвий энергия электр энергиясига, энергияни тўплаш вақтида эса электр энергияси кимёвий энергияга айланади. Электролит таркибига караб, аккумуляторлар кис-лотали ва ишқорли хилларга бўлинади. Кислотали аккумуляторларда электролит сифатида сулфат кислота эритмаси, мусбат электрод сифатида қўрғошин оксидлари, манфий 265 электрод сифатида қўрғошин ишлатилади. Бундай аккумуляторлардан автомобил транспортида, авиацияда, алоқада фойдаланилади. Ишқорли аккумуляторлар электродининг хилига караб, кадмийникелли ва темирникелли, кумуш рухли ва кумуш-кадмийли бўлади. Кадмийникелли аккумулятор мусбат электроди графит аралаштирилган никел оксидидан, манфий электроди кадмий аралаштирилган темирдан тайёрланади. Электролит сифатида ўювчи калий эритмаси ёки ўювчи натрий эритмасига озгина литий гидрооксид қўшилган аралашма ишлатилади. аккумулятор зарядланиш ва зарядсизланиш вақтидаги ўртача кучланиш (ҳар бир элементга 1-2 В) ва сиғим (ампер-соат) билан ифодаланади. Кучланишни ошириш учун аккумуляторлар кетма-кет уланиб, батареялар ҳосил қилинади. Кадмийникелли ва темирникелли аккумулятор авиацияда, алоқа воситаларида, электр транспорт машиналарида, космик аппаратларда; кумуш-рухли ва кумуш-кадмийли аккумулятор авиация, алоқа воситалари, кинога олиш аппарати ва бошқа да ишлатилади. Иссиқлик аккумулятор тармоқдаги буғ босимини бирдай сақлаб туради. Гидравлик аккумулятор гидравлик қурилмаларда суюқлик ёки газнинг босим ва сарфини бараварлайди, 100-300 атм босим остида суюқликни йиғиб, гидравлик прессларга ва бошқа машина-қуролларга бир меъёрда бериб туради. Инерсион аккумулятор маховикдан иборат бўлиб, ундан турли машиналар, транспорт воситалари ва бошқаларда фойдаланилади. Соатлардаги пружиналар, авиация моделларидаги резина мотор ҳам энергия аккумулятори ҳисобланади.

Электролит таркибига караб, Аккумуляторлар кислотали ва ишқорли хилларга бўлинади. Кислотали аккумуляторларда электролит сифатида сулфат кислота эритмаси, мусбат электрод сифатида қўрғошин оксиди, манфий электрод сифатида қўрғошин ишлатилади. Бундай аккумуляторлардан автомобил транспортида, авиацияда, алоқада фойдаланилади. Ишқорли аккумуляторлар электродининг турига қараб, кадмий-никелли ва темир-никелли, кумуш рухли ва кумуш-кадмийли бўлади. Кадмий-никелли аккумулятор мусбат электроди графит аралаштирилган никел оксидидан, манфий электроди кадмий аралаштирилган темирдан тайёрланади. Электролит сифатида ўювчи калий эритмаси ёки ўювчи натрий эритмасига озгина литий гидрооксид қўшилган аралашма ишлатилади. Аккумулятор зарядланиш ва зарядсизланиш вақтидаги ўртача кучланиш (ҳар бир элементга 1—2 В) ва сиғим (ампер-соат) билан ифодаланади. Кучланишни ошириш учун аккумуляторлар кетма-кет уланиб, батареялар ҳосил қилинади. Кадмий-никелли ва темир-никелли Аккумулятор авиацияда, алоқа воситаларида, электр транспорт машиналарида, космик аппаратларда; кумуш-рухли ва кумуш-кадмийли аккумулятор авиация, алоқа воситалари, кинога олиш аппарати ва бсоҳқаларда ишлатилади. Иссиқлик аккумулятор тармоқдаги буғ босимини бирдай сақлаб туради. Гидравлик аккумулятор гидравлик қурилмаларда суюқликнинг ёки газнинг босим ва сарфини бараварлайди, 100—300 атм босим остида суюқликни йиғиб, гидравлик прессларга ва бошқалар машинақуролларга бир меъёрда бериб туради. Инерсион аккумулятор маховикдан иборат бўлиб, ундан турли машиналар, транспорт воситалари ва б. да фойдаланилади. Соатлардаги пружиналар, авиация моделларидаги резина мотор ҳам энергия аккумулятори ҳисобланади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил