Абдумалик масжиди
Масжид | |
Абдумалик масжиди
Абдумалик масжиди | |
Мамлакат | Ўзбекистон |
Ҳудуд | Наманган вилояти |
Туман | Чуст тумани |
Йўналиши | сунний |
Мулкдор | давлат мулки. Наманган вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. |
Асосий сана: | |
Мақоми | давлат муҳофазасида |
Ҳолати | жиддий зарар етказилган |
Абдумалик масжиди — Ўзбекистондаги маданий мерос обекти. Архитектура ёдгорлиги. 1913-йилда Туркистон генерал-губернаторлиги Фарғона вилоятининг Наманган уездида бунёд этилган. Ҳозирда Наманган вилояти Чуст тумани Ғова қишлоғининг Янги Ҳаёт маҳалласида жойлашган.
Меъморий ёдгорлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2014-йилда Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлиги туфайли гаров ва ипотека қўлланиши мумкин бўлмаган обектлар рўйхатига киритилган бўлган[1]. Шунга қарамай тарихий бино 2018-йилда Чуст туман ҳокими Баҳодир Охуновнинг[2] қарори билан „ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда қаровсиз қолган, эгаси аниқланмаган бино“ деган асоссиз важ билан Маданий мерос инспексияси балансидан ҳокимият балансига ўтказилган. Ҳокимият ихтиёрига ўтган тарихий обидани туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ауксион савдолари орқали Ўзбекистон фуқароси бўлган бир тадбиркорга 61 миллион сўмга сотиб юборилган. Туман ҳокимининг 2019-йилнинг 30-апрел санасидаги қарори билан ушбу обектни қайта қуришга ноқонуний равишда рухсат берилган. Оқибатда тарихий бинонинг янги эгаси томонидан Абдумалик масжидининг 61,1 квадрат метр шифт қисми қайтадан таъмирланиб, туси ўзгартирилгани натижасида унга 806,5 миллион сўмлик жиддий зарар етказилган[3][4][5][6][7][8][9][10].
Абдумалик масжиди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — архитектура ёдгорлиги сифатида давлат муҳофазасига олинган. Сўнгги қарорга асосан, ҳозирда маданий меърос обекти расмий равишда давлат мулки ҳисобланиб, Наманган вилояти маданий мерос бошқармасининг балансида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида турибди[11][12][13].
2022-йилда тарқалган хабарларга кўра, Ўзбекистон Р��спубликаси Вазирлар Маҳкамасининг маданий меросни ҳимоя қилиш инспексияси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлигининг Маданий мерос агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси текширувларида маълум бўлган ноқонуний ҳаракатлар юзасидан Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда[3][4][5][6][7][8][9][10].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлиги туфайли гаров ва ипотека қўлланиши мумкин бўлмаган обектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 5-декабрдаги 335-сонли қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Наманганда ҳоким масжидни сотиб юборди“. Азон.уз. 2022-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-июл.
- ↑ 3,0 3,1 „Чуст тумани ҳокимлиги мансабдорлари „Абдумалик“ масжидини тадбиркорга сотиб юборгани ма’лум бўлди“. Кун.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 4,0 4,1 „ХХ аср бошига мансуб „Абдумалик“ масжиди ауксион орқали сотиб юборилгани аниқланди“. Юз.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 5,0 5,1 „Наманганда туман ҳокимлиги тарихий масжидни 61 млн сўмга сотиб юборгани аниқланди“. Узрепорт.неwс. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 6,0 6,1 „Маданий мерос обектини сотиб юборган Чуст тумани мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди“. Газета.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 7,0 7,1 „Чуст ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди“. Хабар.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 8,0 8,1 „Чуст ҳокимлиги мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди“. Бугун.уз. 2022-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 9,0 9,1 „Чуст ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди“. Замин.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ 10,0 10,1 „Наманганда ҳоким ХХ асрга оид маданий мерос об’эктини сотиб юборгани аниқланди“. Қалампир.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Меъморий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар“. Наманган.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Наманган вилоятида маданий мерос жойлари (рекламадан ҳоли ҳудудлар)“. Cонсумер.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.