Jump to content

Қуддус

Координаталари: 31°46′44″Н 35°13′32″Э / 31.77889°Н 35.22556°Э / 31.77889; 35.22556
From Vikipediya
Қуддус
Скйлине оф Қуддус
Қуддус
Қуддус
31°46′44″Н 35°13′32″Э / 31.77889°Н 35.22556°Э / 31.77889; 35.22556
Ҳукумат
 • мер Нир Баркат
Зичлиги 6183 киши/км2
[[Филе:|290пх|Қуддус харитада]]

Қуддус, Иерусалим (арабча: القُدس‎ ал-Қудс, ивритча: יְרוּשָׁלַיִםИерушалаим, оссурийларнинг миххат ёзувларида Урсалимму; қадимги Миср ёзувларида Шалам, Марказий Осиёда Қуддуси Шариф номи билан маълум) – Фаластин шаҳри[1]. Ўлик денгизнинг ғарбидаги чала чўлли ясситоғликда жойлашган. Аҳолиси 692,3 минг киши (2003). Транспорт йўллари чорраҳаси. Саноат, савдо-транспорт ва маданият маркази. Тўқимачилик, кўн-поябзал, металлсозлик, фармацевтика, полиграфия, радиотехника саноати корхоналари мавжуд. Олмосга ишлов берилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Қуддус – мусулмон, яҳудий ва христианлар учун „муқаддас шаҳар“ ҳисобланади.

Қуддус ҳақидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги 2-минг йилликнинг ўрталарига тўғри келади. Дастлаб Рушалимум (Шалим худоси шаҳри), ёзма манбаларда милоддан аввалги 15-асрдан Урушалаим номи билан тилга олинган. Иерушалаим қадимги яҳудийлар тилида „тинчлик шаҳри“, арабча ал-Қудс – „муқаддас“ шаҳар маъноларини англатган. Шаҳар қадимги ва ўрта асрларда турли давлатлар (Яҳудийлар подшолиги, Рим империяси, Византия, Араб халифалиги, Усмонийлар давлати) таркибида бўлган.

1920—1947-йилларда Фаластиндаги Британия мандатининг маъмурий маркази. 1947-йил 29-ноябрдаги БМТ қарорига мувофиқ мустақил маъмурий бирлик қилиб ажратилган. 1948—1949 йиллардаги араб-исроил уруши натижасида Исроил (ғарбий қисми) билан Иордания (шарқий қисми) ўртасида иккига бўлинди. 1950-йилда Қуддуснинг ғарбий қисмини Исроил ҳукумати БМТ қарорига хилоф равишда мамлакат пойтахти деб эълон қилди. 1967-йилда золим Исроил ваҳшийларча Қуддуснинг шарқий қисмини ҳам босиб олди ва 1980-йил 30-июлда Қуддусни „абадий ва бўлинмас пойтахт“ деб эълон этди. БМТнинг (1967—1971) қарорларига мувофиқ Қуддус бўйича барча аннексиялар бекор қилинган.

Шаҳар 2 қисм: эски шаҳар ва янги шаҳардан иборат. Эски шаҳар 16-асрда қалъа девори билан ўралган. Мусулмон, яҳудий ва христианлар даҳалари ажралиб туради. Меъморий ёдгорликлардан эллинизм ва рим даври ҳамда араб маданияти ёдгорликларидан Қуббат ас-Саҳро, ал Ақсо масжидлари ва черковлар, қалъалар сақланган. 19-асрнинг 2-ярмидан қурила бошлаган янги шаҳарда замонавий бинолар, университет мажмуаси, тиббиёт маркази, миллий музей, яҳудий университети (1918) ва бошқа бор.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

[edit | edit source]