İсфендияр Бей
İсфендияр Бей | |
---|---|
туркча: İсфендияр Бей' | |
Cандароğулларı беки | |
Салтанат | 1392-1440 |
Ўтмишдоши | Сüлейман Паşа ИИ |
Давомчиси | İбраҳим Бей ИИ |
Туғилиши | ХИВ аср |
Вафоти |
1440-йил 26-феврал Синоп |
Турмуш ўртоғи | Эсен Кутлу Ҳатун |
Фарзандлари | İбраҳим Бей ИИ |
Уй | Cандароğулларı |
Отаси | Кöтüрüм Бâезид |
Онаси | Султан Ҳатун |
Дини | Сунни Ислом |
İсфендияр Бей (туркча: İсфендияр Бей) — 1291-1461-йиллар орасида Онадўлида ҳукм сурган турк-ислом беклигининг беки бўлиб, у ушбу бекликни 1392-1440-йиллар орасида бошқарган[1][2][3].
Беклик тахтига чиқиши
[edit | edit source]Кöтüрüм Баезид Исфендиярнинг олдида вафот этиши ортидан беклик иккига бўлинди. Кастамонуда Усмонли ҳимоясида Сüлейман Паşа ИИ ўз беклигини эълон қилди. Синопта эса Исфендияр Бей бек бўлди. 1392-йилда Боязид И Йилдирим томонидан акаси Сüлейман Паşа ИИ ўлдирилгандан сўнг, беклик тахтининг ягона ворисига айланди[4][5].
Исфендияр даврида беклик отасининг даврига нисбатан жуда заиф эди. Айниқса, Боязид Йилдиримнинг Онадўлига ҳужумлари ортидан Усмонлилар ва Cандароğулларı кўплаб жанглар ўтказиб, катта ҳудудларини йўқотган эди.
Анқара жанги
[edit | edit source]Амир Темурнинг ёнига борган беклар орасида беклар ҳам бор эди. Амир Темур Боязид Йилдирим билан жанг қилишидан олдин, Арзинжонда Исфендияр Бей билан кўришган. Исфендияр Бей бу учрашувдан сўнг, Синопга қайтиб кетган[6].
Амир Темур ва Йилдирим орасида совуқчилик бор эди. Бекларнинг Амир Темур ҳузурига бориши улар орасидаги адоватни янада кучайтирди. Амир Темур жанг қилишга қарор берган эди. Аммо бекларнинг ҳам фикрини олиш мақсадида бир мажлис уюштирди. Онадўлининг ҳамма беклари Амир Темурга бу жангда ғалаба қозониши ҳақида айтдилар.
Амир Темур Анқара жангида ғалаба қозонди ва Исфендияр Бей эски ҳудудларини Усмонлилар империясидан қайтариб олишга муваффақ бўлди. Исфендияр Бей Амир Темур билан Измир қал’асининг эгалланиши вақтида бирга бўлган.
Бекликнинг Анқара урушидан кейинги даврлари
[edit | edit source]Амир Темур Самарқандга қайтганидан кейин, Усмонлилар империясида тахт учун курашлар бошланиб кетди. Бу курашларда Исфендияр Бей шаҳзодаларга дастак бериб, актив рол ўйнади. Караманоğулларıнинг Усмонлилар империясига қарши уюштирган уруши (1415-1416) вақтида, Исфендияр Бей ўғли Касим бошчилигида қўшинни Усмонлиларга ёрдамга жўнатди.
Бекликнинг парчаланиши
[edit | edit source]Исфендияр Бей Çанкıрı, Калеcик, Тося ва Кастамону ҳудудларини ўғли Ҳизир Бейга берган эди. Аммо бошқа ўғли Касим бунга норози бўлди ва Усмонлилар ёрдами билан отаси устига ҳарбий сафар бошлатди. Кастамонуга қилган сафарида, отаси Синопга қочиб кетди. Чорасиз қолган Исфендияр Бей Кастамону билан Бакıр ҳудудларини ўзига қолдиришини, ўғлига эса Çанкıрı билан Калеcикни берди. Шунингдек, усмонли султони Меҳмед номига ҳам хутба ўқитилишини ҳам қабул этди[5][7].
1418-йилда мусулмонлар Самсун шаҳрини Исфендияр Бей қўлга киритди. Çэлеби Меҳмед Cандароğулларı беклиги устига юриш қилди, аммо Самсун шаҳрини эгаллай олмади. Икки йил кейин, Усмонлилар шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлдилар[8][9].
Охирги йиллари ва вафоти
[edit | edit source]Исфендияр Бейнинг охирги йиллари ҳақида маълумотлар жуда оз. Аммо ўғли Иброҳимни валиаҳд қилиб, қолган икки ўғли Ҳизир ва Муродга акасига итоат қилишини васият қилгани ҳақида маълумот бор[10]. Исфендияр Бей 1440-йилда 70 ёшларида вафот этган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı (1937). Анадолу Бейликлери ве Аккоюнлу, Каракоюнлу Девлетлери (2019 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751624574
- ↑ Йücел, Яşар (1980). Анадолу Бейликлери Ҳаккıнда Араşтıрмалар И: Çобан-Оğулларı Бейлиğи, Çандар-Оğулларı Бейлиğи, Меликü’л-Эбсар’а гöре Анадолу бейликлери (1988 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751600806
- ↑ Яман, Талат Мüмтаз (1935). а.г.э, сйф. 109
- ↑ Якупоğлу, Cевдет. (2018). а.г.м, сйф. 3.
- ↑ 5,0 5,1 Йücел 1980.
- ↑ Яман, Талат Мüмтаз (1935). а.г.э, сйф. 127.
- ↑ Узунçарşıлı, İсмаил Ҳ. (1947). а.г.э, И (1988 бас.), сйф. 86.
- ↑ Йücел, Яşар (1980). а.г.э (1988 бас.), сйф. 97.
- ↑ Мусалı, Намıқ; Якупоğлу, Cевдет. (2020). а.г.м, сйф. 407.
- ↑ Эрсан, Меҳмет; Алиcан, Мустафа. (2014). а.г.э, сйф. 94.
Адабиётлар
[edit | edit source]- Йücел, Яşар. Анадолу Бейликлери Ҳаккıнда Араşтıрмалар И: Çобан-Оğулларı Бейлиğи, Çандар-Оğулларı Бейлиğи, Меликü’л-Эбсар’а гöре Анадолу бейликлери, 1988 (Тüркçэ), Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751600806.
- Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı. Анадолу Бейликлери ве Аккоюнлу, Каракоюнлу Девлетлери, 2019 (Тüркçэ), Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751624574.
- Кастамону Тариҳи: : ХВ'инcи асрıн сонларıна кадар (Тüркçэ). Аҳмет İҳсан Матбаасı.
- Якупоğлу, Cевдет. Çобаноğулларı ве Cандароğулларı Заманıнда Кастамону. Кастамону Валилиğи. ИСБН 9789751740977.
- Гедик, Аҳмет. „Cандароğлу Cелâледдин Баезид Дöнемине Аит İки Китабее İлиşкин Ташиҳи Герекен Базı Ҳусуслар“. Неcметтин Эрбакан Üниверситеси. 209–218-бет. 30 Майıс 2020да асл нусхадан архивланди.
{{cите магазине}}
: Cите магазине реқуирес|магазине=
(ёрдам); Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд:|öлüурл=
(ёрдам); Ункноwн параметер|арşивтариҳи=
игноред (|арчиве-дате=
суггестед) (ёрдам); Ункноwн параметер|сайı=
игноред (|иссуэ=
суггестед) (ёрдам); Ункноwн параметер|тариҳ=
игноред (|дате=
суггестед) (ёрдам); Ункноwн параметер|çалışма=
игноред (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|арчиведате=
(ёрдам)
Ҳумкдорлик унвони | ||
---|---|---|
Ўтмишдоши: Сüлейман Паşа ИИ |
Cандароğулларı беки 1392-1440 |
Вориси: İбраҳим Бей ИИ |