Jump to content

Ургут

Координаталари: 39°24′0″Н 67°15′0″Э / 39.40000°Н 67.25000°Э / 39.40000; 67.25000
From Vikipediya
Ургут
шаҳар
Скйлине оф Ургут
39°24′0″Н 67°15′0″Э / 39.40000°Н 67.25000°Э / 39.40000; 67.25000
Мамлакат Ўзбекистон
{{{минтақа_тури}}} Самарқанд вилояти
туман Ургут тумани
Иқлим тури субтропик-ичкиконтинентал
Миллий таркиб ўзбеклар, тожиклар ва бошқалар
Конфессиявий таркиб асосан мусулмонлар
Этнохороним Ургутлик, Ургутликлар
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил коди 30
Ургут харитада
Ургут
Ургут
Ургут харитада
Ургут
Ургут

Ургут – Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Ургут туманидаги шаҳар (1973-йилдан), туман маркази[1]. Зарафшон тоғ тизмасининг ғарбий давоми ҳисобланган Чақиликалон тоғининг этагида, Самарқанд шаҳридан 35 км нарида, вилоятнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Ишлаб чиқариш ҳажми ва аҳолиси бўйича Самарқанд вилоятида биринчи ўринда туради. 2016-йилда аҳолиси 65 300 кишини ташкил этган[2]. Шаҳар ўртасидан Ургуцой оқиб ўтади. Ҳозирги Ургут шаҳри Калангар, Ғузни, Камардон, Андак, Кулоллик, Сўфиён, Навбоғ ва бошқа номлар билан аталувчи, жами йигирмата маҳалладан ташкил топган[3].

Ургут жоме масжиди
Ургут марказий жоме масжиди

Тарихи

[edit | edit source]

Ургут Ўзбекистоннинг қадимий манзилгоҳларидан биридир. 1000 ёшдан катта чинорлари билан машҳур. Ургутдаги Чор-Чинор (форс ва тожик тилларидан таржимаси – 4 та чинор) деб номланган жой ўзининг кўп асрлик чинорлар хиёбони ва ХХ аср бошларида қурилган масжиди билан ажралиб туради[4]. Чорчинор зиёратгоҳидан унчалик узоқ бўлмаган жойда археологлар томонидан топилган 9-асрга оид Несториан черковининг қолдиқлари жойлашган[5].

Ургут сўзи топоним сифатида илк бор ХВИИ асрда пайдо бўлган. Ўзбекларнинг қабила гуруҳларидан бирининг номини билдиради. Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистонда яшовчи аҳолининг айрим гуруҳлари ўзларини ургутлик (ёки тожикча Ургути) минтақавий ҳамжамиятининг бир қисми деб ҳисоблайди. Бу ўзбек милла��ига мансуб кичик гуруҳ бўлиб, уларнинг келиб чиқишини Ургут атрофидаги ҳудуд билан боғлайди.

Бухоро амирлиги даврида Ургут Бухоро амирлигидан ярим мустақил Ургут беклигининг маркази бўлган. Шаҳар мустаҳкам қўрғонга эга бўлиб, йўл Шаҳрисабз шаҳри жойлашган водий томон ўтган жарликда жойлашган. ХВИИИ асрдан 1868-йилгача Ургутни Қўқон мингларига билан алоқадор бўлган маҳаллий Минг сулоласи бошқарган.

1868-йилда рус қўшинларининг Бухоро амирлигига қарши олиб борган жангларида шаҳар ўзининг географик жойлашуви туфайли Зарафшон водийси ва Бухоро томон кейинги юришларида улар учун маълум бир хавф туғдирган. Шунинг учун 1868-йилнинг 12-май куни шаҳар полковник Абрамов бошчилигидаги рус қўшинлари томонидан босиб олинган.

Ургут „Бобурнома“да Аркат, 18-аср бошларига оид тарихий ҳужжатларда, манғитлар ҳукмронлигига қадар Аркут қишлоғи сифатида тилга олинган[6]. „Ургут“ – Ўркент сўзининг кейинроқ ўзгарган ясамаси, ўр – баландлик; кент – шаҳар, яъни баландликдаги шаҳар маъносини англатади дегувчилар ҳам бор. Тарихчи Муҳаммад Яъқуб Бухорий ўзининг „Гулшан ул-мулук“ асарида 1797-98 йиллардаги кучли зилзила оқибатида Ургут қўрғонининг вайрон бўлганлигини ёзади.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Шаҳарда халқ ҳунармандчилиги (пичоқчилик, чопон, сўзана ва ҳоказо) қадимдан ривожланиб келган. 1931-йилда 55 от кучига эга бўлган электр двигатели ишга туширилган. 1935-йилда МТС ташкил қилинган. Ургутда 5 саноат корхонаси, бундан ташқари, 6 қўшма ва 9 хусусий корхоналар мавжуд. Улар, асосан, қурилиш материаллари (ғишт, мармар, бетон ғиштлар), яхна ичимликлар, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сут ва гўштни қайта ишлаш, нон пишириш, тамаки ферментациялаш билан шуғулланувчи корхоналардир. Ушбу корхоналарнинг асосий қисми ўрта ва кичик корхоналар. Қўшма корхоналар ичида Белгия билан ҳамкорликда қурилган „УргГазкарпет“ ва бошқа корхоналар бор. Аҳолига хизмат кўрсатадиган 3500 дан зиёд хусусий устахона ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, машҳур „Ургут“ бозори фаолият кўрсатади. 14 умумий таълим мактаби (13,5 минг нафарга яқин ўқувчи), 2 касб-ҳунар коллежи (1250 ўқувчи), 1 та ИДУМ (ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. 500 дан ортиқ ўқувчи), 9 кутубхона, маданият уйи, ўлкашунослик музейи, халқ театри, марказий маданият ва истироҳат боғи, стадион мавжуд. 4 касалхона, 5 поликлиника, 22 дорихона, шаҳар яқинида соғломлаштириш ўрмонли санаторий мактаби, болалар ёзги оромгоҳлари, Ғавс-ул Аъзам, Хўжа Омон, Хўжа Чорчинор қўриқхоналари бор. [7]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Cлассифиcатион сйстем оф территориал униц оф тҳе Републиc оф Узбекистан“ (уз, ру). Тҳе Стате Cоммиттеэ оф тҳе Републиc оф Узбекистан он статистиcс (2020-йил июл).
  2. Шаҳарлар географияси (уз) — 145-бет.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-09 санасида архивланган)
  3. Худойберганов Р. Ўзбекистон жой номларининг изоҳли луғати. Тошкент: Донишманд зиёси, 2022 — 493-бет. ИСБН 978-9943-7673-7-9. 
  4. „Ургут тумани ҳақида қисқача“. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
  5. „Анвар Ходжаниязов «Несторианский храм в Ургуте»“. 2013-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.
  6. Н.Б.Бегалиев, А.М.Туробов. Самарқанд топонимияси. СамДЧТИ нашри, 2015 — 85-бет. 
  7. Акҳтамов, Саидали; Жумабоев, Тошпўлат. „Ургут“ ЎзМЕ. У-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил