Иштихон тумани
| ||
туман | ||
---|---|---|
Таркибида | Самарқанд вилояти | |
Маъмурий маркази | Иштихон | |
Асос солинган санаси | 08.05.1943 | |
Расмий тиллар | Ўзбек | |
Аҳоли | 218431 минг киши | |
Динлар таркиби | мусулмонлар | |
Майдони | 0.72 минг км.кв км² | |
Вақт минтақаси | УТC+5 | |
Телефон коди | +9986662 | |
Автомобил рақами коди | 30...-40 | |
Расмий сайти | [1] | |
Харитада | ||
39°57′59″Н 66°29′10″Э / 39.96639°Н 66.48611°Э |
Иштихон тумани — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятидаги туман. Самарқанд шаҳридан 68 км. узоқликда. Вилоятнинг Қўшработ, Паяриқ, Каттақўрғон, Пастдарғом туманлари билан чегарадош. Маркази — Иштихон шаҳри. Умумий ер майдони 0,72 минг кв.км.
Аҳолиси: 218,431 минг киши (2013.01.01.). Шундан шаҳар жойларда 64,447 киши, қишлоқ жойларда 154,043 киши яшайди. Аҳолиси асосан ўзбеклар шунингдек рус, тожик, корейс, украин, татар, арман ва бошқа миллатлар яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км.кв га 303.3 киши.
Мамурий тузилиши
[edit | edit source]Туманда 1та шаҳар (Иштиҳон), бир шаҳарча (Митан), 9 та қишлоқ фуқаролари йиғини (Азамат, Зарбанд, Равот, Файзиобод, Халқобод, Чордара, Ўртақишлоқ, Қурли, Ҳақиқат), 12 та шаҳар типидаги пасёлкалар (Митан, Азамат, Дамариқ, Бахрин, Қирқйигит, Одил, Суғот, Ҳалқобод, Шайхислом, Шайхлар, Янгиробот, Янгикент).62 та маҳалла фуқоралар йиғини, шундан 11 таси шаҳар маҳаллалар, 169 та қишлоқ аҳоли пунктларидан иборат .
Тарихи
[edit | edit source]Иштиҳон Зарафшон водийсидаги қадимги шаҳар бўлиб, Оқдарё ва Қорадарё оралиғидаги Миёнқол оролида жойлашган. Барпо бўлган йили номаълум, илк феодализм даврида мустақил ҳокимлик маркази бўлган. Кейинчалик Сўғдиёна таркибига кирган. Самарқанд араблар томонидан босиб олингач, сўғд ишхитлари Иштиҳонга келиб пойтахт қилган. Айнан „Иштиҳон“ номи ҳам "ишхит ҳон " сўзидан келиб чиққан. Х асрда Иштиҳон қаъла, шаҳристон ва работдан иборат катта шаҳар бўлган. Тарихда савдо -сотиқ ривожланган, атрофи боғлар, қишлоқлар, далалар билан ўралган. Иштиҳонга Зарафшон дарёсидан канал орқали сув келган. Кейинчалик Иштиҳон шаҳри харобага айланиб, унинг ўрнида Иштиҳон қишлоғи пайдо бўлган, Иштиҳон тумани 1943-йил 18-майда Оқдарё туманининг Бодай, Шайхлар, Ўртақишлоқ, Қатағон, Қорадарё туманиннинг Таллизиғир, Сарбозор, Оқтепа, Суғот, Тарвузтавоқ, Гадойтопмас қишлоқ кенгашларидан ташкил этилган. Туман таркибига ўша пайтда жами 11 та қишлоқ кенгаши, 42 та ж/х киритилди. Иштиҳон туманида тарихий ўлкашунослик музей 1979-йил 18-майда очилган. Музей 4 та залдан иборат; ўлкашунослик зали, тарих зали, этнографик зали ва мустақиллик зали бўлиб, музейда 1315 та экспонат сақланмоқда.
Табиати
[edit | edit source]лмий тадқиқот қадимий Миёнқол воҳасида, Зарафшон дарёсининг икки тармоғи — Оқдарё ва Қорадарё оралиғида жойлашган. Шим. қисми адир ва қирлардан иборат. Нурота тоғларининг жанубий ён бағридаги текислик билан туташган. Туман ҳудудидан Миёнқол, Қорасув, Хатирчи, Янгикент, Хонминг каби каналлар ўтади. Экин майдонлари Янгикент ва Хўжаариқ каналларидан суғорилади.
Иқлими континентал. Вегетация даври 120-150 кун. Йиллик ёғин 350 мм. Ўртача температура июлда 27°, январда-1,9°. (1969-йилда энг паст температура — 27° қайд этилган). Тупроқлари типик бўз, аллювиал ўтлоқ, ўтлоқи ва ўтлоқи-бот-қоқ тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, оққурай, жийда, дўлана, чаканда, зира, чучукмия ва бошқалар ўсади. Ҳайвонлардан бўрсиқ, бўри чиябўри, тулки, қуён, қушлардан тустовуқ, бедана, қорабовур, турна, лайлак учрайди.
Саноати
[edit | edit source]Тумандаги корхоналар маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга ихтисослаштирилган. Пахта тозалаш заводи (Митан), ғишт, консерва заводлари, „Алносир“ қўшма корхонаси мавжуд, 138 кичик ва хусусий корхона, фирма ва аксиядорлик жамиятлари фаолият кўрсатади. Туман ҳудудидан Тошкент — Бухоро автомобил йўли (40 км) ўтади. Иштихон — Каттақўрғон, Иштихон — Митан — Оқтепа ва бошқалар йўналишларда автобус қатнови йўлга қўйилган.
Хўжалиги
[edit | edit source]Туман қишлоқ хўжалигида пахтачилик асосий ўрин эгаллайди. Туман ширкат, деҳқон-фер-мер хўжаликлари ғаллачилик, пиллачилик, чорвачилик, боғдорчилик, полизчилик, сабзавотчилик билан ҳам шу-ғулланади. Пахта 11,7 минг га, ғалла 7,0 минг га майдонга экилади, қарийб 1,5 минг га токзорлар билан банд. Туманда 21 ширкат ва ижара хўжалиги, фермерлар уюшмаси бор. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки боқилади. Илмий тадқиқотда 100 га яқин умумий таълим мактаби, 60 дан зиёд жамоат кутубхонаси, 30 га яқин клуб, бир неча маданият уйлари, музей, маданият ва истироҳат боғи бор. Иштихонда туман марказий касалхонаси (570 ўрин, 305 врач, Митан шаҳарчасида филиали бор), 24 қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ врачлик амбулаториялари, поликлиникалар хизмат кўрсатмоқда. „Мингёнғоқ“ санаторийси мавжуд. 1934-йилдан „Иштихон овози“ туман газ. чиқади (адади 2300).
Диққатга сазовор жойлари:
[edit | edit source]ПОЛВОН ОТА ЗИЙОРАТГОҲИ
Иштихон тумани Митан қоъргъонида жойлашган “Полвон Ота” жоме масжиди зиёратгоҳ-қадамжо ҳисобланади. Эски масжиднинг қачон қурилганлиги маълум эмас. Ҳозирги биноси 1989-1990 йилларда ҳашар ёъли билан барпо этилган. Масжиднинг шимол тарафида “Полвон Ота” (Аҳмад Замжий) мақбараси жойлашган. Мақбара эскидан мавжуд боълиб, олдинги ҳолати кичик ва пасткам иккита бинодан иборат чилла хона ва мақбарадан ташкил топган эди. Бу иморат ҳам 2001-2002 йилларда бузиб ташланиб, пишиқ гъиштдан ёругъ ва коъркам қилиб қайта қурилган. “Полвон Ота” (Аҳмад Замжий) ким боългани ва қачон, қаэрда тугъилиб, вафот этгани номаълум. Мазкур мақбара маҳаллий халқ томонидан эъзозланиб, зиёрат қилинади. Масжиднинг оъзида “Полвони Аҳмад Замжий дафтари соний” номли эски оъзбек ёзувидаги китоб сақланиб, унда асосан жангнома воқеалари баён этилган. Аҳмад Замжий Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳ)нинг оъгъли Муҳаммад Ҳанафийнинг набираси боълган. Абу Муслим Кутайба билан замондош боълиб, жангларда елкадош боългани айтилади. Қабри Митан қоъргъонидан ташқари Хивада ҳам борлиги, Аҳмад Абдол деб аталиши ривоят қилинади. Вафотидан соънг жасади турли шаҳар шоҳлари томонидан талаш боълганли��и учун васиятига биноан етти дона тобут ясатилиб етти томонга бериб юборилади ва тобут очилганда ҳаммасида жасадлари борлиги маълум боълади. Халқ томонидан айтилган қисқача маълумот шулардан иборат боълиб, аниқ, илмий асосланган маълумот мавжуд эмас.[2]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ иштиҳон.самарқанд.уз
- ↑ „Зиёратгоҳлар“ (https://ishtixon.uz/uz/node/293).+2023-yil 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: https://ishtixon.uz/uz/node/293.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |