Хум
Хум — оғзи кенг йирик сопол идиш; сув, озиқ-овқат маҳсулотлари сакдашда ишлатилади. Бал. 1,5 м гача бўлади. Лойдан ясалиб, Х.нинг белидан юқори қисми чизма усулида ҳандасий нақшлар билан безатилади, сўнг хумдонда пиширилади. Асосан, идишнинг ичи сирланади, баъзан ташқариси ҳам белигача сирланиши мумкин. Кўтаришга қулай бўлиши учун 2 (баъзан 4) та даста ишланади. Ўрта Осиё ҳудудида қадим (мил. ав. 1-мингйиллик 1-ярми)дан кенг фойдаланилган.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |