Тангричилик
Тангричилик туркий халқлар ва мўғулларнинг қадимги динидир. Туркий паганизм деб ҳам аталади. Тангрига ибодат этиш билан бирга бу мураккаб дин анимизм, шомончилик ва тотемизм унсурларини ҳам ўз ичига олади.
|
Тангричилик — қад. туркий ва қад. олтой халқлари дини. Кад. Шумер давлатида (мил. ав. 3минг йиллик) Тангрип сажда қилганлар. Тил ва этник жараёнлар тараққиётининг ностратик (борей) консепсиясига асосланган тадқиқотчилар фикрича, 5—6 минг йиллар муқаддам қад. Шумердан Олтойгача бўлган улкан ҳудудда протоолтой қабилалари яшаган. Қад. шумерлар кад. турк тилига якин бўлган протоолтой тили лахжасида сўзлашганлар. Шу даврда Т. протоолтой халкларининг энг кад. дини, инсоният тарихидаги илк монотеистик динлардан бири сифатида шаклланган. Мил. ав. 2минг йиллиқса Месопотамияга қад. сомий, мил. ав. 1минг йилликда ҳозирги Эрон, Афғонистон ва Турон текислиги ҳудудларига орий қабилалари кириб келиши натижасида протоолтойларнинг катта қисми Олтой, Саян тоғлари, ҳозирги Шимолий Хитой, Монголия ва Сибир томонга кетишга мажбур бўлишган ва бу ерда олтой халқлари сифатида шаклланган. Илгариги ҳудудда қолган қисми эса, ғолиб халқларга муайян даражада қўшилиб кейин пайдо бўлган бошқа динларни (зардуштийлик, буддизм, яҳудийлик, христианлик) қабул қилишган. Т. қадим замонда жаҳонда энг кенг тарқалган динлардан бири бўлган. Қад. олтой халқидан келиб чиққан туркий, монгол, тунгус манжур, корейс ва япон халкларида Т.нинг излари ҳозиргача сақланиб қолган. Мил. ав. 1минг йилликдан бошлаб олтой халкдарининг туркий халқлар гуруҳи Ғарбга қайтиш борасида ҳаракатини кучайтирган. Ҳуннулар, сак, массагет, юейжи, кушон, эфталийлар ягона осмон руҳи — Тангрига сажда қилганлар. Баъзи тадқиқотчилар (М. Ажи) фикрига кўра, ҳозирги христиан динининг рамзлари сифатида қараладиган кўп нарсаларнинг бошланғич шакллари (мас., хоч, ибодатхоналар, ибодатлар, иконалар, черков қўнғироклари ва бошқалар) мил. 4-асрда гуннлар билан Европага келган.
Адабиёт
edit- Сулай монов О.,Ази Я, АлмаАта, 1975; Антонов Н.К., Наследие предков, Якуцк, 1993; Ислам, христианство: возможности духовной консолидации народов Казахстана, Ал матў, 2001; Каримов Б. Р., Миллат, инсон ва тил: Тараққиёт муаммолари, Қарши, 2003.
Бахтиёр Каримов.
Тангричилик ислом, зардуштийлик, буддизм каби бошқа динлар таъсирида анча кучсизланиб қолган бўлса-да, ҳанузгача баъзи минтақаларда (масалан, Олтой, Тува, Сурхондарё, Қирғизистон айрим ерларида) сақланиб қолган. Тилимизда худо сўзининг синонимларидан бири — "Тангри" (эски туркий ёзувида: " ").
Ҳаволалар
edit- Cирcле оф Тенгерисм (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-09-09 санасида архивланган) (Тангричилик Доираси)
- Темпле оф Тангри (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-09-09 санасида архивланган) (Тангри Ибодатхонаси)
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |