Саидаҳмад Раҳимов

Oʻzbekiston davlat arbobi, iqtisodchi

Саидаҳмад Бўриевич Раҳимов — ўзбек иқтисодчиси, давлат арбоби. 2005—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раиси.

Саидаҳмад Бўриевич Раҳимов
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
Мансаб даври
2004-йилдан – 2005-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Мамаризо Нурмуродов
Вориси Рустам Азимов
Ўзбекистон Республикаси президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат бўйича давлат маслаҳатчиси
Мансаб даври
2003-йилдан – 2004-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Вячеслав Голишев
Вориси Азизжон Ворисов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 14-ноябр 1960-йил (1960-11-14) (64 ёш)
Тошкент
Мукофотлари [1]

Биографияси

edit

Маълумоти

edit

Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.

Меҳнат фаолияти

edit

1989—1993-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ассистенти, катта ўқитувчиси.

1993—1995 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Валюта-иқтисод бош бошқармаси таҳлил бўлими бошлиғи, пул-кредит сиёсати бошқармаси таҳлил маркази бошлиғи, кредитни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи.

1995-1997 — „Ўзуйжойжамғармабанк“ аксиядорлик жамияти бош директорининг ўринбосари.

1997-2000 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари.

2000-2002 — "Асака" давлат аксиядорлик тижорат банки бошқаруви раиси.

2002-2003 — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси.

2003-2004 — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси.

2004-2005 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири.

2005-йилдан 2017-йилгача — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раиси[2] ҳамда банк ҳомийлигидаги "НБУ-Осиё" футбол клуби Президенти.

2015-йилдан — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро бирлашмаси кенгаши раиси[3].

Оиласи

edit

Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Манбалар

edit
  1. „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва иқтисодий-ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш ҳақида“.
  2. Суҳроб Холмуродов Миллий банк раҳбари этиб тайинланди
  3. Саидаҳмад Раҳимов ШҲТ Банклараро бирлашмаси кенгаши раиси этиб сайланди