Қуллик — эксплуатациянинг тарихан дастлабки ва энг қўпол шакли, унда қул ишлаб чиқариш қуроллари қаторида, ўз хўжайини — қулдорнинг мулки ҳисобланган. Қулдорлик тузумига асос бўлган. Қулликнинг манбаи: уруш ёки қароқчилик пайтида асир олинган бегона қабила аъзолари, жиноят қилган ёки қарзларини тўлай олмаган қаби-ладошлар, шунингдек, қулларнинг табиий кўпайиши, қуллар савдоси ва бошқа Қулдорлар жабр-зулми қулларнинг йирик қўзғолонларига сабаб бўлган (қарангСпартак қўзғолони).

Қ-қуллик ма'носида.

Яқин ва Ўрта Шарқ мусулмон мамлакатларида Қулдорлик бирмунча кенг тарқалган. Ислом дини қул қилишга кенг имкон берган, шунинг учун урушлар пайтида асир тушган ва Европа, Осиё ва Африка бозорларидан сотиб олинган ғайридинлар қулликнинг асосий манбаи бўлган. Мусулмон Шарқи мамлакатларида қуллар огир ишларда — конларда, қўшинларда хизмат қилишган (қаранг Мамлуклар). Осиё, Африка ва Америка мамлакатларининг мустамлака асоратига солиниши муносабати билан (16-аср) қулликнинг янги бос-қичи бошланган. 17—19-асрларда қул савдоси авж олган. Америкага келти-рилган қулларнинг умумий сони 10 млн. кишидан ошиб кетган. Плантацияларда оғир меҳнат қилувчи қулларга иш ҳайвони сифатида қаралган. Куллар қаршилигининг кучайиши ва қулликка қарши кенг жамоатчилик ҳаракатининг авж олиши натижасида қуллик бекор қилина бошлаган. Мас, АҚШдаги фуқаролар уруши (1861—65) натижасида қуллик бекор қилинган. Бироқ Марказий ва Жан.Арабистонда ва Африканинг баъзи мамлакатлари (Эфиопия, Нигерия ва бошқалар)да қуллик 20-а.нинг 50-йилларигача сақланган. БМТ 1948-йил қабул қилган Инсон ҳуқуқи умумий декла-рациясининг 4-моддасида қуллик ва қул савдосининг ҳамма турлари тақиқланиши эълон қилинган. 1956-йил Женевада 59 давлат вакиллари қуллик қул савдоси ва қулликка ўхшаш одатлар (мажбурий меҳнат ва бошқалар)ни бекор қилишга доир конвенсия қабул қилишган. Ўрта Осиё мамлакатларида қуллик классик шаклда намоён бўлмаган. Бу ерла қуллардан уй хизматлари (қароллар), ғуломлар ва бошқа сифатида фойдаланилган. Ҳарбий ишга олинган ғуломлар баъзан, кейинчалик йирик лавозимларга эришганлар (қаранг Сабуктегин).