Бузоқбошилар
Бузоқбошилар (Грйллоталпидаэ) -тўғри қанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Бузоқбошилар экинларининг жуда кўп турлари зараркунандаси. Узунчоқ танаси 35–50 мм, усти қўнғир, қорин томони сарғишқўнғир тусда; устқаноти калта; орқа қанотлари яхши ривожланган; кенг, йўғон олдинги оёқлари ер қазишга мослашган. Б. асосан ер тагида яшайди, ер устига жуда кам чиқади. Тупроқда горизонтал йўллар қазийди ва 10—20 см чуқурликда тухум қўйиш учун уя қуради. Қўнғиз, нимфа ҳамда личинка ҳолида қишлайди; тухумдан 10—12 кунда личинкалар чиқиб, тупроқса ҳаёт кечира бошлайди ва қишлаб, келаси йили ёзда ривожланишини тугатади. Б., асосан нам ерларда кўпроқ учрайди. Суғориладиган деҳқончилик минтақаларида шарқ Б. (Грйллоталпа африcана П.), бир тиканли Б. (Г. униспина Саусс) ва оддий Б. (Г. грйллоталпа Л.) тарқалган. Б. полиз ҳамда парниклардаги экинлар илдизи, баъзан пояларини кемириб, зарар етказади, шунингдек қазиган йўллари тупрокдаги намнинг тез бугланиб кетишига сабаб бўлади. Баъзан ғўза, оқжўхори, маккажўхори, арпа ва бошқа экинларни ҳам (шолидан ташқари) шикастлайди. Кураш чоралари: заҳарли хўраклардан фойдаланиш; тупроқни кузда дихлоретан билан фумигациялаш.
Бузоқбошилар | ||
---|---|---|
Биологик классификация | ||
|
Нажмиддин Маҳмудхўжаев.
Адабиётлар
edit- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |