Боэинг 717

boing 717

Боэинг 717 – Боэинг самолёт компанияси томонидан ишлаб чиқарилган реактив йўловчи самолёт. Боэинг 717 самолётининг биринчи парвози 1998-йил 2-сентабрда амалга оширилган. 1999-йил 12-октабрдан бери парвоз этган. Боэинг 717 1995-йилдан 2006-йил 23-майгача ишлаб чиқарилган ва бу вақт давомида 156 самолёт қурилган.

Боэинг 717
Тор корпусли реактив самолёт
Ишлаб чиқарувчи Боэинг самолёт компанияси
Миллий келиб чиқиши АҚШ
Биринчи парвоз 2-сентабр 1998-йил
Хизматга кириш 12-октабр 1999-йил
Фойдаланувчилар Делта Аир Линес
Ҳаwаииан Аирлинес
ҚантасЛинк
Волотеа
Ишлаб чиқариш йиллари 1998–2006
Биринчи 717 АирТран Аирwайсга 1999-йил сентябр ойида, охиргиси эса 2006-йил май ойида етказилган.

Боэинг 717, икки двигателли реактив самолёт. МcДоннелл Дуглас томонидан ишлаб чиқилган самолёт компания Боэинг томонидан сотиб олинганидан кейин Боэинг 717 сифатида ишга туширилди. Биринчи буюртма 1995-йилда олинган ва биринчи етказиб бериш 1999-йил сентябр ойида амалга оширилган. Боэинг 2006-йил май ойида 717 ишлаб чиқаришни тугатган.

Биринчи 717 АирТран Аирwайсга 1999-йил сентябр ойида, охиргиси эса 2006-йил май ойида етказилган.

МД-80 серияли самолётлар 1980-йилларда пайдо бўла бошлаган. Улар ДC-9 сериясининг иккинчи босқичи эди ва жуда кучли двигателлари ва қанотлари тузилишига эга эди. 1980-1999–йилларда бозорга 1191 дона МД-80 серияли самолётлар чиқарилди.

МД-90 МД-80 дан ишлаб чиқилган. Унинг қурилиши 1989-йилда бошланган ва 1993-йилда биринчи парвозини амалга оширган. МД-90 узунроқ ва кучлироқ, жим, тежамкор ИАЭ В2500 двигателларига эга эди. Бироқ, фақат 116 дона сотилиши мумкин эди.

МД-95 ушбу воқеалардан кейин ишлаб чиқила бошланди. ДC-9-30 модели асос қилиб олинди. 1995-йилда Америкада арзон рейсларни ташкил этувчи ВалуЖет компанияси биринчи буюртмани, 50 та фирма ва 50 та ихтиёрий равишда берди.

1997-йилда МcДоннелл Дуглас Боэинг компаниясига қўшилган. МД-95 режалари йўқолади деб ўйланган бўлса-да, Боэинг фақат номини ўзгарган ва лойиҳани 717 деб номланган.

2001-йилда минтақавий самолёт бозорида бошқа ўйинчилар ҳам бор эди. Бомбардиэр ва Эмбраэр бозорда ўз ўрнига эга бўлди. 2003-йил декабр ойида Боэинг Аир Cанада билан шартномани йўқотди, чунки 717 Эмбраэр ЭРЖ ва Бомбардиэр CРЖ га нисбатан афзал кўрилмаган ва тахминан 2,7 миллиард доллар зарар кўрган[1]. Ушбу воқеадан сўнг, 2005-йил январ ойида Боэинг паст сотувлар туфайли Боэинг 717 ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштираётганини эълон қилди[2].

156-чи ва охирги 717 2006-йил апрел ойида АирТран Аирwайс учун ишлаб чиқариш линиясидан чиқди. Охирги иккита Боэинг 717 2006-йил 23 майда АирТран Аирwайс ва Мидwест Аирлинес авиакомпанияларига етказиб берилди ва ишлаб чиқариш тўхтатилди[3].

Боэинг 717 Калифорниянинг Лонг-Бич шаҳридаги Боэинг заводларида ишлаб чиқарилган сўнгги тижорат самолёти эди[4].

Хусусиятлари

edit
717-200

Асосий

717-200

Кенгайтирилган

Йўловчилар 106 (2-класс)
Узунлик 124 фт 0 ин (37.8 м)
Қанотлар кенглиги 93 фт 4 ин (28.47 м)
Баландлиги 29 фт 8 ин (9 м)
Кабина кенглиги, ташқи 131.6 ин (334.2 cм)
Кабина кенглиги, ички 123.8 ин (314.5 cм)
Максимал учиш оғирлиги 110,000 лб (49,895 кг) 121,000 лб (54,884 кг)
Максимал масофа 1,430 нми (2,648 км) 2,060 нми (3,815 км)
Тезлик Мач 0.77 (822 км/ҳ; 444 кн)
Турбофан (2х) Роллс Ройcе БР715-А1 Роллс Ройcе БР715-C1
Босим (2х) 18,500 лбф (84.2 кн) 21,430 лбф (95.3 кн)

Сотиш

edit

Буюртмалар

edit
 2004   2003   2002   2001   2000   1999   1998   1997   1996   1995 
8 8 32 3 21 0 41 0 0 42

Етказиб бериш

edit
 2006   2005   2004   2003   2002   2001   2000   1999   1998   1997 
5 13 12 12 20 49 32 12 0 0

Манбалар

edit

Ҳаволалар

edit

Алоқадор

Ўхшаш самолётлар