Jump to content

Мирумар Асадов

From Vikipediya
Мирумар Асадов
Таваллуди 1927
Вафоти 2010-йил
Мукофотлари Ўзбекистон Қаҳрамони

Мирумар Асадов (1927-йил, Самарқанд шаҳри – 2010-йил) – меъморлик ёдгорликларини таъмирловчи уста, Ўзбекистон Қаҳрамони (1996). Самарқанд ёдгорликларни таъмирлаш билим юртини тугатган (1941). Тожикистон давлат унтида ўқиган (1962 – 1965). Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли опера ва балет театри биноси қурилишида (1947), Тожикистондаги қатор ёдгорликларни таъмирлашда иштирок этган (1950 –1955).

Биографияси

[edit | edit source]

Мирумар Асадов 1927-йил 7-сентабрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши бошланганда Москвадан Самарқандга санъат институти кўчирилди. Мирумар Асадовнинг шахсий хотираларига кўра, у москвалик мутахассислардан чизмачилик ва наққошлик, ёғоч ўймакорлиги бўйича бухоролик машҳур ҳунарманд Ширин Муродовдан билим ва тажриба ўрганган. 1941-йилда Самарқанд ёдгорлик таъмирлаш билим юртини тамомлаган.

1964-йилда Тожикистон Давлат университетини тамомлаган.

1947-йилда Тошкентда Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри қурилишида, Тожикистондаги бир қатор ёдгорликларни реставрация қилишда қатнашган. Мирумар Асадов Тожикистоннинг Панжикент шаҳридаги Садриддин Айний мақбараси ва Рудакий мақбарасини таъмирлашда қатнашган.

1950—1955-йилларда Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди, Тиллакори, шунингдек, Бухородаги Мир Араб мадрасаси, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини таъмирлашда қатнашган. Тошкентдаги Юнусхон мадрасаси ва Қалдирғочбий мақбарасида реставрация ишларини олиб борган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, уста ишлаган биринчи муҳим обект Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси бўлди. Деярли вайрон бўлган ва тарихий қиёфасини йўқотган мақбара ҳукуматнинг махсус фармойиши асосида таъмирланди[1].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1996-йилда маънавий маданият ёдгорликларини тиклашга қўшган ҳиссаси учун Мирумар Асадовни "Олтин юлдузи" медали ва „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирлаган.

Мирумар Асадов 2010 йилда вафот этган[1].

Оиласи

[edit | edit source]

Мирумар Асадов акалари Уста Мирусмон ва Уста Мир-Саидлар билан биргаликда тарихий обидаларни реставрация қилувчи усталар сулоласини етиштирдилар[2].


Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 О'збекистон Қаҳрамонлари. Ташкент: Адабиёт, 2022 — 22-бет. ИСБН 978-9943-9332-7-9.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-11-14 санасида архивланган)
  2. Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси давлат илмий нашриёти, 2022 — 880-бет. 

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил